Бу фавворалар ўгайми?

июн 14, 2015   - +1 +
Навоий вилоят маркази Навоий шаҳрида кейинги йилларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига катта эътибор қаратилиб келинаяпти. Ҳар йили шаҳар марказидаги йўллар атрофига, кўп қаватли уйлар олдига кўплаб манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилиб парваришланмоқда. Бунинг натижасида шаҳар чиройига-чирой қўшилмоқда. Ёзнинг иссиқ кунларида бундан бир неча йиллар олдин ташкил этилган маданият ва истироҳат боғи шаҳарликларнинг севимли масканига айланиб бўлган. Бу ерда ўрнатилган фавворалар айниқса шу кунларда барчага ҳузур бағишламоқда.
Бу боғ яратилмасидан олдин шаҳарликлар асосан марказий савдо универмаги олд томонида жойлашган фавворалар мажмуаси олдида кўпроқ ҳордиқ чиқаришарди. Эндиги кунга келиб бу фавворалар билан ҳеч кимнинг иши бўлмай қолди. Улар деярли ишламайди, уларнинг ички қисмларида чиқиндилар тобора кўпайиб бормоқда, атрофларига эса турли ёзувлар, телефон рақамлари ёзиб кетилганини кўриб ҳайрон қоласиз. Учта фавворанинг биртасини ичида озроқ суви бор, аммо у ҳам аллақачон чиқиндиларга тўлиб кетганлиги туфайли сув қорамтир-яшил ранг тусини олган. Экзотик тарзда ўстирилган тутчалар анчадан бери суғорилмагани туфайли қақраб ётибти. Хуллас қачонлардир навоийликларнинг энг севимли маскани ҳисобланган бу фавворалар бугунги кунга келиб "ўгай" бўлиб қолган десак, муболаға бўлмайди. Шундай бўлса-да, кечки соатларда бу ердаги дам олиш учун ўрнатилган скамейкаларда иккита бир бўлиб суҳбат қуриб ўтирган ёшларни ҳам кўриш мумкин. Бундай ҳолатга шаҳар маъсуллари қандай қарашар экан?




 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера