Аёл садоқати

июн 16, 2015   - 0 +
Аёл садоқатиЯқинда НКМКнинг ngmk.uz расмий сайтида журналист Салима Холдорованинг «Сенсиз яшаб бўлмайди, сенсиз энди куним йўқ!” деб ёзилган мақоласини ўқиб қолдим. Сизларга ҳам уни ўқишни тавсия этган ҳолда ҳикоя қаҳрамонлари ҳақида озгина тўхтатилиб ўтмоқчиман.
Баъзида кино, спектакль, видефильм ёки бошқа сериалларга қараб туриб бу воқеалар ҳаммаси тўқима деб қўямиз. Аммо уларнинг кўпчилиги ҳаётдан олингани ҳақиқатдир. Ушбу мақолада бизнинг Навоийдаги йирик саноат корхонаси тизимида ишлаб, ҳаёт машаққатларини енгган оддий инсонлар ҳақида, уларнинг ҳақиқати ҳақида ҳикоя қилинади.
Ҳаёт қувончлари ва ташвишларини биргаликда баҳам кўриб яшаётган ҳикоя қаҳрамони Асар Бобомуродов НКМКнинг "Дўстлик” агрофирмасида қўриқлаш бўлими бошлиғи, турмуш ўртоғи  Рухсора эса шу ерда ишчи бўлиб ишлашар, бир қиз ва бир ўғиллари билан бахтли ҳаёт кечиришарди. Лекин эндигина 37 баҳорни қаршилаган Асаржон оғир дардга чалиниб, бир йилдан кўпроқ тўшакка михланиб қолди, унинг буйраклари қуриб борар, уни фақат донор буйрак қутқариши мумкин эди. Буни тушунган Рухсора ўз буйрагани турмуш ўртоғига беришга қарор қилади. Унинг қатъий қарори билан ҳамда НКМК раҳбарияти, "Дўстлик” агрофирмаси касаба уюшмалари ёрдами билан Москва шаҳридаги клиникаларнинг бирида бу жуфтлик оғир жарроҳлик операциясини ўтказишади. Оиласи, тумуш ўртоғининг доимо у билан, фарзандлари билан бирга бўлиши учун ҳам Рухсора ўз танасидан бир парчасини турмуш ўртоғи учун кесиб бериб, унинг умрига умр қўшди. Таҳликали ва изтиробли кунлар ортда қолди, умидсизлик ўрнини эртанги кунга бўлган ишонч ва хотиржамлик эгаллади. Энди улар бир тану бир жон бўлиб яшашмоқда....
Бу ёнгинамизда содир бўлган ҳақиқатдан бир чимдим холос, бундай инсонлар орамизда жуда кўплаб топилади. Рухсора биз қатори яшаётган ўзбек аёлларининг қаҳрамонларидан бири сифатида ўз турмуш ўртоғига бўлган садоқати исботлади
Мақола сўнггида журналист шеърниҳам жуда ўринли ишлатган.
 
Қуриётган дарахтнинг шохларига гул битди,
Қушлар келиб сайради, қоқ ёшга тил битди,
Сенсиз яшаб бўлмайди, 
Сенсиз Энди куним йўқ,
Ҳар пўстлоғин қатига муҳаббатим - дил битди.

Хаёлларинг шавқидан тўлиб-тошиб яшайман, 
Ўша мағрур бошингга бағрим босиб яшайман,
Сенсиз яшаб бўлмайди, 
Сенсиз энди куним йўқ,
Келар йўлинг пойига жоним тўшаб яшайман.

Энди сенинг бўйнингда билакларим гуллайди, 
Белларимга чирмашиб, гул печаклар бўйлайди,
Сенсиз яшаб бўлмайди, 
Сенсиз энди куним йўқ,
Бўлмайди, эй, бўлмайди, сенсиз яшаб бўлмайди!

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера