Кўп қаватли уйда яшайсиз, уни кенгайтирмоқчимисиз?

июн 21, 2015   - 0 +
Йўқ бу мумкин эмас, кўп қаватли уйларда ўзбошимча қурилишлар қонунан таъқиқланади. 

Бизнинг ўзбекчиликда кўп қаватли уй бўлса ҳам унда хоналар кўп бўлиши керак, баъзи фуқароларимиз баъзида ошхона учун мўлжалланган хонани балконга олиб чиқиб, балконни бир қисмини ошхонага айлантиришади, ёки эшикдан кириш жойи билан ошхонани бирта қилиб қўйишади. Бундан ташқари, уйлар тор бўлгандек кўриниб, балконга чиқадиган деворлар, деразаларни ҳам олиб ташлаш ҳолларини кўриш мумкин. Бу ҳолатлар ноқунуний бўлсада, ҳали ҳануз хоналарни ўзгартириш ҳоллари давом этмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра кўп қаватли турар-жой биноларининг биринчи қаватида жойлашган хонадон эгаларига балконни ўраб олиш ёки кўп қаватли уйда хоналар ўртасидаги деворни бузиб, бир хоналик уйни икки хоналикка ўзгартириш каби қўшимча қурилиш ишларига рухсат берилмаган. Бу ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига мувофиқ, ўзбошимча қурилиш ҳисобланади ҳамда бундай қурилмалар давлат кадастр рўйхатидан ўтказилмайди. Шунингдек, бу хонадонни сотиш, ҳадя этиш, ижарага бериш ҳамда бошқа битимлар тузиш қонунан тақиқланади.

Бу каби қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 160-моддасига асосан, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинади ва бу ўзбошимча қурилмалар ҳуқуқбузарлар ҳисобидан бузиб ташланади. Биринчи қаватда жойлашган турар-жой ўрнатилган тартибда нотураржой тоифасига ўтказилганда, тасдиқланган лойиҳада кўзда тутилган қўшимча қурилишларни амалга ошириш мумкин.
Шундай экан, Навоий шаҳридаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқароларимиздан ўзлари яшаб турган уй-жойларини меъморчилик қоидаларига мос тарзда ўзгартириш мумкин ё мумкин эмаслиги ҳақида мутахассислар билан келишган ҳолда иш тутсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера