Навоийнинг Ғалаба шоҳ кўчасидаги 3,4 км.масофада таъмирлаш ишлари бажарилмоқда

июн 26, 2015   - 0 +
Бугун Сиз Навоий шаҳрининг темир йўл ҳудуди томонига ўтсангиз, вокзал томонга туташиб кетган йўлнинг икки томонида шаҳар бош режаси асосида шаҳарсозлик меъёрларига мос қилиб қурилиб, битказилаётган маҳобатли аҳоли яшаш жойлари ва бошқа маиший нуқталарни кўриб, кўзингиз қувониб кетади. Ана шу уйларга мос ҳолда Навоий шаҳрининг Марказий банк вилоят бошқармаси биносидан Алишер Навоий номли вилоят жоме масжидигача бўлган Ғалаба шоҳ кўчасидаги 3.4 километр масофадаги йўлда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан 9 миллиард сўмдан зиёд маблағ асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
 Бу хайрли ишни Навоий кўприк хўжаликларини сақлашга ихтисослашган таъмирлаш фойдаланиш корхонасининг қизилтепалик қурувчилари бажаришмоқда.
 Йўлни қуриш-таъмирлаш ишларида 20 дан кўпроқ техника воситалари жалб этилиб, корхонанинг 100 нафардан ортиқ йўл қурувчилари иштирок этишмоқда. Мустақиликнинг 24 йиллик шодиёналарига қадар ушбу йўлнинг қатнов қисми энига 18 метрга кенгайтирилиб, белгиланган жойларга замонавий светодиодли светофорлар ўрнатилади. Ушбу йўл атрофидаги автобекатлар ҳам замонавий меъморчилик қоидаларига мос қилиб таъмирланиши кўзда тутилган. Йўл ўртасига металл панжаралар, замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.
Шунингдек йўлнинг икки ён томони кўкаламзорлаштирилиб, гул ва дарахтлар экилади. Шаҳарнинг  Амир Темур кўчаси чорраҳасидан Толстой кўчасигача бўлган йўл четида пиёдалар учун алоҳида йўлак қурилади. Бу қулайлик ўз ўрнида ушбу йўлда пиёдалар ва автомашиналарни хавфсиз ҳаракатланиши учун имкон яратади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера