+998

Навоийлик тадбиркорларни алдаган “сохта” фирибгар тадбиркор

Олдин ҳам бир неча бор судланган навоийлик бу шахс, 30 ёшни қоралаган бўлсада, оиласи, 2 нафар фарзанди тақдирини ҳам уйламай, фуқароларни алдаб, уларнинг мулкига эга бўлишни касб қилган, деб бу ҳақида ёзади «Ҳуқуқ» газетаси. Аёлларни ишонувчанлигидан фойдаланиб, тадбиркорлик билан шуғулланувчи навоийлик аёлни алдаб, «Сизга Автомобилларга метан газ мосламаси ўрнатадиган устахона очиб бераман, фойдасини эса баҳам кўрамиз” деб ваъда бериб, унинг 13 миллион сўм пулини олиб, уларни ўз мақсадлари йўлида сарфлаб юборади. Пули тугай бошлагач, зарафшонлик тадбиркорларнинг эътиборини қозониб 9 миллион 600 минг сўмлик мулкини олиб, пулларини эса тез кунда олиб келиб беришни ваъда қилганича дараксиз кетади. Ўз мулкларидан ва пулларидан ажралган тадбиркорлар тегишли органларга бу шахс ҳақида мурожаат қилишади. У тезда  қўлга олиниб, судланади. Суд ҳукми билан бу соҳа фирибгар "тадбиркор”га 5 йил-у 6 ой муддатли жазо чораси қўлланилиб, жабрланувчиларга етказилган зарар унинг ҳисобидан ундириладиган бўлди.

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера