+998

ИНТЕРНЕТ, УЯЛИ ТЕЛЕФОН ВА ЁШЛАР

ИНТЕРНЕТ, УЯЛИ ТЕЛЕФОН ВА ЁШЛАР   Матбуот уйида бўлиб ўтган давра суҳбатида айнан шу мавзудаги муаммолар қизғин муҳокама қилинди. Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, ЮНИСЕФ ва Халқаро журналистларни қайта тайрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда "Ёшлар тарбиясида интернет ва уяли телефон воситаларидан фойдаланишнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги маърузалар тингланди, фикр-мулоҳазалар баён қилинди. Давра суҳбати иштирокчилари интернетнинг афзалликлари, ижтимоий тармоқ ва блогларнинг ёш журналистлар фаолиятидаги аҳамияти хусусида ижобий сўз юритиш баробарида психолог ва шифокор мутахассисларнинг замонавий технологияларнинг ёшлар руҳияти ва саломатлигига салбий таъсири тўғрисидаги фикрларини ҳам тинглашди. - Ҳамма гап интернетдан тўғри фойдаланишда, - дейди "Информацион технологиялар маркази” МЧЖ раҳбари Норбек Арзиев. – Бугун вилоятимиз ёшлари орасида бу борада катта ютуқларни қўлга киритаётганлари ҳам талайгина. Улар замонавий технологиялар кўмагида иқтисодиётимизнинг турли соҳаларига муносиб улуш қўшиб келмоқда. Бугун журналистлар олдида турган муҳим вазифалардан бири интернетнинг салбий оқибатларини ёритиш эмас, балки бу борадаги ютуқлар мисолида ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишларини орттиришдан иборат.


ИНТЕРНЕТ, УЯЛИ ТЕЛЕФОН ВА ЁШЛАР

 

Матбуот уйида бўлиб ўтган давра суҳбатида айнан шу мавзудаги муаммолар қизғин муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, ЮНИСЕФ ва Халқаро журналистларни қайта тайрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда "Ёшлар тарбиясида интернет ва уяли телефон воситаларидан фойдаланишнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги маърузалар тингланди, фикр-мулоҳазалар баён қилинди.

Давра суҳбати иштирокчилари интернетнинг афзалликлари, ижтимоий тармоқ ва блогларнинг ёш журналистлар фаолиятидаги аҳамияти хусусида ижобий сўз юритиш баробарида психолог ва шифокор мутахассисларнинг замонавий технологияларнинг ёшлар руҳияти ва саломатлигига салбий таъсири тўғрисидаги фикрларини ҳам тинглашди.

- Ҳамма гап интернетдан тўғри фойдаланишда, - дейди "Информацион технологиялар маркази” МЧЖ раҳбари Норбек Арзиев. – Бугун вилоятимиз ёшлари орасида бу борада катта ютуқларни қўлга киритаётганлари ҳам талайгина. Улар замонавий технологиялар кўмагида иқтисодиётимизнинг турли соҳаларига муносиб улуш қўшиб келмоқда. Бугун журналистлар олдида турган муҳим вазифалардан бири интернетнинг салбий оқибатларини ёритиш эмас, балки бу борадаги ютуқлар мисолида ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишларини орттиришдан иборат.

 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера