Ички бозорда "Mirtex" маҳсулотлари

июн 25, 2015   - 0 +
Дунёқарашлари турлича бўлса-да, мақсадлари бир бўлган Навоий шаҳрининг Ишчилар қўрғонида "Mirtex" тикувчилик мажмуасида замонавий тикув дастгоҳларини пухта ўзлаштирган 60 нафар хотин-қизлар томонидан  трикотаждан 18 турдаги болалар кийимлари, аёллар халатлари, турли ёшдагилар учун кўйлаклар тайёрланиб, маҳаллий бозорларимизга чиқарилмоқда.
ТИФ Миллий банки­нинг Навоий филиалидан олин­ган 159 миллион кредити эвазига олинган тикув дастгоҳларида иш бошлаганимизга унча кўп бўлмаган бўлса-да, ўзининг замонавий кўриниши, дизайни, сифати ва бежиримлиги ва ҳаво ўтказиши билан тайёрланаётган бу маҳсулотлар тез орада ички бозорларимизда ўз харидорларини топмоқда, жорий йил охиригача корхонамиз маҳсулотларини экспортга чиқариш мўлжалланмоқда. Ўз маҳсулотларимизни билан "Ташаббус" танлови шаҳар, вилоят ва республика босқичлари қатнашиб ғолиб бўлишга ҳам улгурдик, , дейди корхона иш бошқарувчиси И.Пардаева. 
Айни кунда корхонамизда буюртма асосида махсус кийимлар ҳамда мактаб формаларни ҳам тикишни йўлга қўйдик. Ишловчилар учун барча шароитлар мавжуд, ҳар куни бир марта иссиқ овқат берилади, лизинг асосида олинган "Исузи” автобуси ишчиларимизни ишга олиб кетади, дам олиш соатларида ишчилар учун бошқа имкониятлар ҳам яратилган, ойлик маошлар ўз вақтида тўланиб борилаяпти. Корхонада ишловчиларнинг аксарияти вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини битириб чиққан ёшлар ташкил этади. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера