Йўрға тувалоқлар 2018 йилга бориб йилига 2 минг 500 донагача кўпайтирилади

июн 27, 2015   - 0 +
Навоий вилоятининг Кармана туманида махсус парвариш ҳудудлари ташкил этилиб, чўл қуши – йўрға тувалоқларни кўпайтириш йўлга қўйилган эди.
2008 йил апрель ойида  амирликларнинг йўрға тувалоқни Асраш Маркази (ЕСЕН) Бирлашган Араб Амирлиги Вице Президенти, Бош Вазири, дубай амирлигининг ҳокими Шайх Мухаммад Бин Рашид Ол Мактум Жанобу олийлари ташаббуси билан Кармана тумани "Маликчўл” массиви ҳудудида  халқаро ҳамкорлик асосида ташкил этилган   мазкур марказда Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби”га киритилган йўрға тувалоқ қуши кўпайтириляпти. Лойиҳанинг асосий вазифаси Осиё йўрға тувалоғини кўпайтириш ва уларни ёввойи табиатга учириш орқали Ўзбекистонда яшаб кетишига қобил бўлган популяциясини қўллаб-қувватлаш дастурини ўз ичига олади.
Осиё йўрға тувалоғи йўқолиб кетиш хавфи остидаги қуш тури ҳисобланиб, табиатни муҳофаза қилиш халқаро Иттифоқи томонидан «заиф» деб таснифланган.
Марказнинг қушларни тутқунликда кўпайтиришини асоси бу генетик хилма хилликка эга бўлган қушларни ўзидан кўпайтиришга асосланган. Генетик ва ишлаб чиқариш бошқарувини амалга ошириш учун Марказ йўрға тувалоқларни сунъий равишда кўпайтирилади. Яъни нар қуш уруғи олинади, макиён қуш уруғлантирилади, тухумлари инкубацияга қуйилади ва полопонлар эса улғайтирилади. Қушларни сунъий кўпайтириш дастурига қўшимча қилиб, ёввойи популяцияни самарали мустаҳкамлашга эришиш мақсадида Марказ табиатдаги тувалоқларни экологик муҳитини кузатишни амалга оширади. Ушбу экологик ишлар 2006 йилда бошланган бўлиб, бу қушларнинг никоҳ рақси ва тухум қўйиш жойларини белгилаш, баҳор мавсумида тувалоқлар популяциясининг зичлигини аниқлаш, кўпайиш самарадорлигини кузатиш ва уларни озиқланиш жойларини баҳолаш билан бир қаторда генетик таҳлиллар учун биологик намуналар олишдан иборатдир.
-Ҳақиқатан  бу қуш жуда ноёб ва ўзига хослиги билан ажралиб туради,- дейди мазкур марказ директорининг ўринбосари Рустам Тўхтамуродов.- Бу қушларга қараб ўзимиз ҳам  завқланамиз. Франциялик мутахассис Аделин Кадетнинг  бу ноёб жониворларни меҳр билан парвариш қилишига гап йўқ. Марказнинг мақсад ва режалари аниқ. 2012 йилда  бор-йўғи 23 та йўрға тувалоқ табиатга учирилган бўлса, бу рақам 2014 йили 700 тани ташкил этиб, улар Конимех ҳамда Кармана туманларида табиат бағрига қўйиб юборилди. 2018 йилга келиб, йилига 2 минг 500 қуш табиат бағрига қўйиб юборилиши режалаштирилганлиги  мазкур қушни сунъий кўпайтириш  дастурининг  самарали амалга оширилаётганлигидан далолат беради.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера