Ишончни суистеъмол қилган Конимехлик раҳбар

июн 27, 2015   - 0 +
Мустақиллика эришилганидан кейин юртимиз раҳбарининг бевосита ғамхўрликлари остида  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилиб берилди. Энди тадбиркор ўзининг бизнес ғоясини бемалол ҳимоя қилиб, фаолият юритиши учун ер олиши, ижарага биноларни олиши, тижорат банкидан керакли миқдорда имтиёзли кредит маблағи олиб ўз бизнесини юритиши мумкин. Лекин ана шундай яратилган имкониятларни суистеъмол қилиб, зиммасига олган мажбуриятларни бажармаётган ишбилармонларнинг қилаётган айрим қалтис ҳаракатлари шу соҳа ривожига халақит бермоқда.
«Ҳуқуқ» газетасидаги маълумотга асосланган ҳолда «daryo.uz» сайтида ёзилишича, белгиланган тартибда ўтказилган текширишлар натижасида Навоийнинг  Конимех туманида фаолият олиб бораётган «Конимех қурувчи монтаж» хусусий корхонаси раҳбари 2014 йилнинг июль ойидан буён 6 миллиард 945 миллион сўмдан ортиқ маҳсулотларни нақд пулга сотиб юбориб, савдодан тушган пулларни банкка топширмаганлиги  аниқланган. Бу раҳбар ўзининг ноқонуний ишларини яшириш мақсадида корхонанинг 2014 йилги молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ барча расмий ва молиявий ҳужжатларни терговга тақдим қилмасдан йўқ қилиб юборганлиги ҳам аниқланган. Энди бу собиқ раҳбарга ўз қилмиши учун суд қарорига кўра қонуний жазо тайинланди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера