+998

631 нафардан зиёд фуқаро ишга йўлланма олишди

631 нафардан зиёд фуқаро ишга йўлланма олишди Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежида ўтказилган навбатдаги меҳнат ярмаркасида 47 та корхона ва ташкилот 95 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан 2015 йил давомида 8 та "Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 6 марта шундай ярмаркалар ташкил этилди. Навоий шаҳар ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларида шаҳарда доимий яшовчи, иш билан банд бўлмаган фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, чет элдан қайтган фуқаролар, хотин-қизлар ва вояга етмаганларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 200 та корхона ва ташкилотларга 631 нафардан зиёд фуқаро ишга йўлланма олишди. Ярмаркада "Бахт-Текстиль” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси, "Навоийазот” АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси, "Электрокимёзавод” қўшма корхонаси АЖ, "Шамс-Навоий” хусусий фирмаси, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, таълим муассасалари вакиллари мавжуд иш ўринлари билан фаол иштирок этишди.


631 нафардан зиёд фуқаро ишга йўлланма олишди

Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежида ўтказилган навбатдаги меҳнат ярмаркасида 47 та корхона ва ташкилот 95 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан 2015 йил давомида 8 та "Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 6 марта шундай ярмаркалар ташкил этилди. Навоий шаҳар ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларида шаҳарда доимий яшовчи, иш билан банд бўлмаган фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, чет элдан қайтган фуқаролар, хотин-қизлар ва вояга етмаганларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 200 та корхона ва ташкилотларга 631 нафардан зиёд фуқаро ишга йўлланма олишди.

Ярмаркада "Бахт-Текстиль” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси, "Навоийазот” АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси, "Электрокимёзавод” қўшма корхонаси АЖ, "Шамс-Навоий” хусусий фирмаси, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, таълим муассасалари вакиллари мавжуд иш ўринлари билан фаол иштирок этишди.

 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера