Ҳосил – стандартга мос!

июл 13, 2015   - 0 +

Ҳосил – стандартга мос!

Юмшоқ буғдойдан давлат стандарти талабларига мос нон тайёрлашда биринчи галда дон таркибида оқсил ва клейковина миқдори етакчи ўринни эгаллаши лозим.

Олиб борилаётган тадқиқотлар давомида буғдой бошоқларининг "сут пишиш” фазасида гектарига 40 килограмм карбамид ўғити эритилиб қўлланилганда дон таркибидаги оқсил миқдорининг ўғит қўлланилмаган вариантдагига нисбатан 2 фоизга ошиши ҳамда бундай буғдойдан тайёрланган нон сифати бирмунча яхши чиқиши маълум бўлди. Сифатли буғдой етиштиришнинг яна бир сири ғаллага дастлабки ишлов тўғри берилишига боғлиқ. Қолаверса, чанг ва аралашмалардан тозаланиб, яхшилаб қуритилган, вазни ва натура оғирлиги юқори бўлган дон унидан тайёрланган нон истеъмолчи ва стандарт талабларига жавоб беради.

Буғдойнинг сифати унинг таркибидаги оқсилнинг эритмаларда эрувчанлик даражаси билан белгиланади. Клейковина деб аталувчи – ош тузида эрийдиган – глобулин, спиртда эрийдиган – глиадин ва ишқорда эрийдиган – глутении кўпроқ бўлса, нон албатта сифатли бўлади. Аслида, бундай натижалар кўпроқ қаттиқ буғдой навлари донида юқори бўлади. Бироқ тажрибалар хамирга қўшиладиган туз, спирт ва бошқа оқсил протеинларини эритувчилари белгиланган меъёрларда қўшилиб, етарлича ишлов берилса ва 30-35 даража иссиқликда 20 соат мобайнида кўпчитилган юмшоқ буғдой унидан ҳам сифатли нон тайёрлаш мумкинлигини исботлади.

Мамлакатимизда буғдой унидан нон тайёрлаш бўйича давлатлараро (ГОСТ 27842-88) стандарти ва ўзбек миллий нонини тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Давлат стандарти (OzDst 589:2012) ҳамда техник шартларида нон тайёрлашда қўйиладиган меъёрлар кўрсатиб ўтилган.

Уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олинаётган бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида сертификатлаш мақсадида, "Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонаси томонидан туманлардаги дон қабул қилиш масканларига мутахассислар бириктирилиб, бошоқли дон экинлари ўз вақтида сертификатлаштирилмоқда.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера