Мулк ҳужжатлари қисқа муддатда

август 05, 2015   - 0 +

Бинобарин кўчмас мулкни баҳолаш ва давлат кадастрини шакллантириш, соҳани халқаро меъёрлар даражасида ташкил этиш шу бугунги иқтисодий ва ижтимоий масалаларнинг бош мезонларидан бирини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 январдаги 1-сонли қарорига мувофиқ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қуйидагича амалга оширилади:

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар расмийлаштирилгандан сўнг бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органларига, яъни туман шаҳар "Ермулккадастр” Давлат корхонасининг "бир ойна” бўлимига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда ариза берилади. Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган 2 кун муддат ичида ҳужжатларни экспертизадан ўтказиб, зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлганда, ҳужжатлар аризачига қайтарилади ва қайд этилган камчиликлар 7 кунгача бўлган муддатда бартараф этилгандан сўнг улар такроран тақдим этилади. Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганидан кейин, кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани буюртмачига тақдим қилади.


 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера