Сут ҳақида ҳамма фактларни биласизми?

август 06, 2015   - 0 +

         Энг фойдали сут уйдаги сигирдан соғиб олингани, бозордан олиб келингани, деган гап-сўзларни куп эшитганмиз. Фақат икки вазиятда сут фойдали ва табиий бўлиши мумкин: биринчиси – озуқасининг таркиби ва саломатлигини ўзингиз яхши биладиган сигирингизнинг сути, озодаликка қатъий риоя қиладиган бувингиз томонидан тоза, қуёш остида қизиган сут челакка соғилган ва олти қават докадан сузиб олинган ҳамда бактерицид фазада, яъни микробларга қарши хусусиятларга эга пайтида ичилган сут. Иккинчиси – ишлаб чиқарувчининг сифат кафолати берилган қадоқланган сут.  Заводлар фақат бир кунлик, янги, яъни охирги бир сутка давомида соғилган сутниқабул қилади. Унинг янгилигини pH бўйича таҳлил аниқлайди – сут қанчалик «эски» бўлса, унда сут кислотаси шунчалик кўп ҳосил бўлади ва ушбу кўрсаткич камайиб боради. Сутга сув қўшилган ёки сигир касалланган бўлса, бу кўрсаткич қиймати кўтарилади. Сутнинг зичлигини таҳлил қилиш унинг суюлтирилган-суюлтирилмаганини кўрсатади. Ёғлилик эса маҳсулотни стандартлаштириш учун зарур. Иссиқ ишлов беришга, айниқса, ультрапастеризация жараёнига фақат юқори сифатли сутгина бардош бериши мумкин.

Энг юқори баҳо — ёқимли ва ширин таъмга эга сутга берилади. Дегустаторлар таъмни «қуруқ», етарлича ифодаланмаган деб топиши мумкин. Улар ем-хашак, оғилхона, ўт-ўлан, сутнинг таъмини тахир қилувчи пиёз ёки саримсоқ пиёз таъмини ҳис қила олади. Сут ҳидларни ўзига жуда тез «сингдириш» хусусиятига эга бўлиб, ундан нефт маҳсулотлари, дорилар, ювиш ва дезинфекциялаш воситаларининг ҳиди келиб туриши мумкин. Умуман, антибиотиклар сутга қаердан тушади? Жавоб —сигирларни эмлаш натижасида. Қоидага кўра, эмланган сигир карантинда сақланади, унинг сути фақат бузоқларга ичирилади ва заводга топширилмайди. Заводлар лабораториясида сут таркибида антибиотиклар бор-йўқлиги пухталик билан текширилади. Агар антибиотиклар кўп бўлса, улар организмдаги мувозанатни бузади – бу дисбактериоз ва аллергияга сабаб бўлади. Таркибида антибиотиклар мавжуд бўлган сутдан сут-қатиқ маҳсулотларини тайёрлаб бўлмайди — сутни ачитадиган бактериялар антибиотикларга жуда таъсирчан. Сутнинг таркибидаги қуруқ моддалар у қай даражада фойдали ҳамда оқсиллар, углеводлар, минераллар, витаминлар, ферментлар, микроэлементлар, иммун таначалари ва яна бир қатор таркибий қисмларга бойлигини белгилайди. Ушбу моддалар «қуруқ қолдиқ» деб аталади, уларнинг сутдаги миқдори камида 13 фоиз бўлиши зарур. Организм сут оқисилининг 96 фоизни ўзлаштиради, у тўлақонли модда бўлиб, таркибида ўрнини бошқа ҳеч нарса босолмайдиган барча аминокислоталар мавжуд. Булар: триптофан, лизин, метионин, фенилалин, валин, аргинин, треонин, гистидин, изолейсин ва лейсин. Бу номлар оддий истеъмолчига нотаниш, албатта, бироқ айнан шу аминокислоталар туфайли сут юқори сифатли парҳез маҳсулоти ҳисобланади.

Сут таркибида сода бор-йўқлигини текшириш фермерлар қай даражада ҳалол эканини кўрсатади. Сутга сода ундаги ачиш жараёнини тўхтатиш ва эски сутни янгидек кўрсатиш учун солинади. Сода сут кислотасини бетаъсир қилиб қўяди, аммо чиритувчи микроорганизмлар ривожланишини тўхтатмайди, бунинг устига C витаминини ҳам жадаллик билан йўқ қилади. Бундай «янги» сутни истеъмол қилиб бўлмайди. Шунингдек, таркибида водород пероксидининг қолдиқлари топилган сут ҳам яроқсиз ҳисобланади. Ушбу модда сутга ускуналар дезинфекцияланган пайтда тушиши мумкин. Сут таркибидаги микробларнинг умумий сони, термофил ва мезофил организмларнинг миқдори ҳам текширилади. Сут турли микроорганизмлар ривожланиши учун ажойиб муҳит ҳисобланади. Улар сутга ҳаводан, сувдан, чангдан, кир қўллар орқали тушади ва жадаллик билан ривожланади. Сут таркибидаги микроорганизмлар миқдори сут қанча вақт ва қандай шароитларда сақланганини кўрсатади. Булар бактериялар, ачитқилар, моғорлар ва вирус-бактериофаглар бўлиши мумкин. Баъзи микроорганизмлар, масалан, актиномицетлар сутнинг тупроқ зарралари билан ифлосланганидан далолат беради. Яна бир талай флюорессентланадиган бактериялар, ичак таёқчалари гуруҳига кирувчи бактериялар мавжуд. Умуман олганда, «сутда яшовчи» микроорганизмлар етарлича. Баъзи бактерияларнинг споралари қайнатишга чидамли бўлади. Сутга ультра юқори ҳароратда ишлов берилганида барча микроорганизмлар нобуд бўлади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера