Банкларнинг янги номлари.

август 13, 2015   - 0 +

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан учта банкнинг номи ўзгарди.


Жумладан, «Трастбанк» хусусий акциядорлик биржа банкининг номи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкига, «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банкининг номи «Асака» акциядорлик тижорат банкига, Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банкининг номи Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкига ўзгарди.

Номи ўзгарганлиги муносабати билан мазкур банкларга банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия ва чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензия бланклари алмаштириб берилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 9-бандида 2015 йилнинг 1 июлидан акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари номларида уларнинг устав капиталида давлат улушидан қатъи назар, «давлат» сўзидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера