Click тизими орқали тест натижаларини билишингиз мумкин.

август 19, 2015   - 0 +

Давлат тест маркази ва Click компанияларидан ажойиб ечим — Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларининг натижаларини мобил телефон орқали билиш имкони!

Click компанияси Давлат тест маркази билан ҳамкорликда мамлакатимиз олий ўқув юртларига топширилган имтиҳонларнинг натижаларини ўз мобил телефонлари орқали билиб олиш имконини берувчи хизматларни ишга туширгани ҳақида мамнуният билан хабар қилади. Жорий йилнинг 1 август куни мамлакатимизнинг 600 мингдан зиёд ёшлари олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини топширди. Шу кунларда барча абитуриентлар синов натижаларининг эълон қилинишини интизорлик билан кутмоқда. Ишга туширилган хизматлар имтиҳон натижалари борасида маълумот олиш тартибига қулайлик киритиш мақсадларига қаратилган бўлиб, абитуриентларга, ўз уйларини тарк этмаган ҳолда мобил телефонлари ёрдамида USSD-сўровлар ёки оммабоп Telegram бирлаҳзалик хабарномалар иловаси орқали синов натижаларини билиб олиш имконини беради.

Foto: Click

Фото: Click

Натижаларни USSD-сўровлар орқали олиш учун мобил телефонда *880# териш ва пайдо бўлган менюда «ДТМ—2015» бандини танлаш, сўнгра тизим йўриқларини бажариш лозим.

Натижаларни Telegram иловаси орқали олиш учун контактлар рўйхатига ДТМ роботини (@DTMbot ёки @DTMrobot) қўшиш ва унга /start буйруғини жўнатиш керак. Шундан сўнг робот тил танлашингизни ва бошқа керак бўлган маълумотни сўрайди (батафсил маълумот билан йўриқномада танишиш мумкин).

Foto: Click

Фото: Click

«Имтиҳонларга тайёргарлик кўриш пайти ортда қолди ва барча абитуриентларни ҳозирги пайтда, кириш имтиҳонининг натижалари нима бўлган экан, деган ягона савол қизиқтириб келмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, барча абитуриентларга яна бир бор омад тилаб, шуни айтмоқчиманки, Click компанияси ушбу натижаларни исталган пайтда ва исталган жойда олиш учун барча керак бўлган шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилди», — деб таъкидлади Click компаниясининг раҳбари Рустамов Улуғбек. Иккала хизмат ҳам керак бўлган маълумотни олишда хизматдан фойдаланиш ва бошқаришни осонлаштириш учун интерактив тарзда тузилган. Имтиҳон натижалари Давлат Тест Марказидан олингандан кейин автоматик равишда юборилади. Сўров қиймати 1500 сўм.

Қўшимча маълумот:

  • Электрон почта: info@click.uz
  • Web: www.click.uz
  • USSD: *880#

Telegram мессенжери орқали натижаларни билиш учун эса қуйидаги йўриқномадан фойдаланиш зарур:

Foto: Click

Фото: Click

  • Контактлар рўйхатига ДТМ роботини (@DTMbot ёки @DTMrobot) қўшинг ва унга /start буйруғини хабар кўринишида жўнатинг;
  • Мулоқот тилини танланг (ўзбек ёки рус);
  • Унга телефон рақамингизни маълум қилинг («Share my contact» менюси);
  • /check буйруғини жўнатинг;
  • ДТМ роботи (@DTMbot) сиздан абитуриент варақаси рақамини сўрайди;
  • Абитуриент варақаси рақамини жўнатинг;
  • Ушбу сўровга асосан ДТМ Click тизими орқали рақамингизга ҳисоб учун тўловни чиқаради;
  • Тўлов амалга оширилгач, ДТМ роботи кўрсатилган абитуриент варақаси рақами бўйича тест натижаларини сизга жўнатади.
Foto: Click

Фото: Click

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳони натижалари яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази «Дарё»га маълум қилди. Натижалар айнан қайси санада эълон қилиниши ҳозирча маълум эмас, бироқ бу аниқ бўлиши билан «Дарё» орқали хабар топишингиз мумкин.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера