«Орёл и решка» кўрсатувининг Ўзбекистонга бағишланган сони намойиш этилди

сентябр 06, 2015   - +1 +

«Орёл и решка. Шопинг» кўрсатувининг Ўзбекистонга бағишланган сони 4 сентябрь куни «Пятница» телеканали орқали намойиш этилди. Кўрсатув қатор видеосервисларга жойланиб улгурди. Анъанага кўра, танга ташлангач, кўрсатув бошловчиларидан бири Мария Ивакова «олтин банк картаси», иккинчиси — Антон Лаврентьев 100 доллар маблағбилан харидга отланди. Бошловчилар Ўзбекистоннинг икки қадимий шаҳри — Самарқанд ва Бухорода шопинг қилди. Дастур давомида Ўзбекистоннинг қадимий буюмлари, чунончи, дўппи, чопон, сўзана, пичоқ, китоб учун таглик ва бошқалар ҳақида маҳаллий фуқаролардан олинган қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди. Бундан ташқари, самарқандча ош тайёрлаш жараёни батафсил ёритиб берилди. Миллий ширинлик ва қуруқ мевалар ҳам алоҳида тилга олинди.Антон дўппи, тўн, Бухоро пичоғи, қуруқмевалар, консерваланган ош ва Насриддин Афандининг расмини сотиб олди ва буларнинг барчасига бор-йўғи 98 доллар сарфлади. Мария эса чамбарак (ободок)ка ўрнатилган митти дўппи, сўзана, атлас кўйлак, китоб учун таглик ҳамда телетомошабин учун совғага жами 1145 доллар харжлади. Таъкидлаш жоиз, «Орёл и решка. Шопинг»нинг Facebook тармоғидаги саҳифасида телетомошабинлар нархи 100 доллардан ошмайдиган совға сўраши мумкин. Энг ноёб совғалар телетомошабинга жўнатилади. Ушбу кўрсатувда эса фойдаланувчилардан бирининг илтимоси танлаб олинди ва у сўраган мовий лаган харид қилинди. Кўрсатув сўнгида ҳар иккала бошловчиҳам ўз харидларидан кўнгли  тўлганини таъкидлаб, Ўзбекистонда кийим-кечак ва буюмлар арзон эканлигини айтиб ўтди. Маҳсулотларга кўп меҳнат сарфланишига қарамай, уларга юқори нарх қўйилмаслигини айтишди. Эслатиб ўтамиз, Украинанинг «Орёл ва решка. Шопинг» телекўрсатуви май ойи охирида Самарқанд, Тошкент ва Бухорода суратга олинган эди.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 
  • все красиво снято...но вот восточные украшения остались вне поля зрения..а они такие красивые..
    Нигора Мирзаева 8 сентябр 2015 12:54

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера