Уйни нега кечқурун супуриб бўлмайди?

сентябр 17, 2015   - 0 +


  Ўзбек халқида кечки вақтда уйни супуриб бўлмаслиги билан боғлиқ ирим мавжуд. Унинг сабабларига қизиққан ўқувчилардан бири "Оила даврасида” газетасига мурожаат қилиб, ушбу қарашнинг илдизлари билан қизиқиб кўрди.

Чоп этилган жавобда айтилишича, бу урф биринчи навбатда эски даврнинг талабларига мослиги ва "шамни исроф қилмаслик” учун жорий қилинган.
"Ўтмишда бугунги кунимиздаги каби электр чироқлар бўлмагани ҳаммамизга маълум. Кечалари шам, чироқ, лампа, фонус каби воситалар билан ёритилган. Бу ёриткичлар, табиийки, пулга сотиб олинган. Одатда, кундузи қилиш мумкин бўлган ишни кечаси шам ёруғида бажаришга уннаб, бу билан шамни ва унга кетадиган сарф-харажатни исроф қилмаслик зарурлиги ҳар бир оилада уқтириб борилган”, - дейилади материалда.

Шу билан бирга, кечки пайтда у супуриш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарашларнинг келиб чиқишига бошқа сабаблар борлиги ҳам эслатиб ўтилди: "Бугун уйларимиз электр чироқлари билан тўла таъминланган пайтда ҳам бу қадрият ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Чунки тунда супурилган уйнинг чанглари узоқ вақт хона ичида сақланиб қолади ва шу жойда ухлашга халақит беради. Кундузги ҳаво оқими супуриш асносида кўтарилган чангларнинг тезроқ тарқаб кетишига имкон беради”.

Ушбу саволга жавоб берган меҳнат фахрийси Расулжон Эгамбердиев электр қувватининг қўлланилиши ҳам сарф-харажат билан боғлиқ эканлигига ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Бундан ташқари, чангюткичларни ҳам эрта кунда ишлатишни тавсия қилган.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера