1 октябрдан электр энергия тўлови қимматлашади.

сентябр 17, 2015   - 0 +

Ёқилғи энергия бойликлари таннархи ошиш муносабати билан «Ўзбекенерго» АЖ 2015 йилнинг 1 октябридан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилди.

Янги тарифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 2015 йил 15 сентябрдаги 19-03-22-05-ЎзР-90-2015 сонли Реестри асосида ўрнатилган.

Охирги марта Ўзбекистонда 2015 йилнинг 15 май кунида электр энергияси учун тарифлар кўтарилганди.

Янги тарифларга кўра, аҳолига бериладиган 1 кВт/с электр энергияси ҳақи 155 сўмдан 167,40 сўмгача, электр плитаси билан таъминланган хонадонлар учун 77,5 сўмдан 83,7 сўмгача ошиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 1 октябрдан совуқ сув ва иссиқ сув ҳамда иситиш тизимлари таъминоти хизмати учун ҳам янгиланган тарифлар жорий этилади.

Шунингдек, бироз олдинроқ, Ўзбекистонда табиий газ учун 1 октябрдан бошлаб тўловлар ошиши маълум қилинди.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера