Қурбон ҳайити байрами 24 сентябрь куни нишонланади.

сентябр 20, 2015   - 0 +

24 сентябрь куни Ўзбекистонда Қурбон байрами сифатида нишонланади. Шу куни республикада дам олиш куни бўлиши эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорида кўрсатилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 

Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний байрам – Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида”ги 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ:

 

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь пайшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2015 йил 24 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгилансин ва байрам сифатида кенг нишонлансин.

 

2. Республика "Нуроний”, "Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.

 

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти И.Каримов

 

Тошкент шаҳри,

2015 йил 18 сентябрь

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера