Samsung янги эгилувчи смартфон ишлаб чиқарилишини маълум қилди.

сентябр 21, 2015   - 0 +

Samsung компанияси дисплейлар ишлаб чиқариш соҳасида ўз инновацион лойиҳалари билан рақобатчиларини ортда қолдириб келмоқда. 2010 йилда компания дунёда биринчи Super AMOLED дисплейли смартфонни ишлаб чиқарган бўлса, 2015 йилда икки томони эгилган экранга эга илк Galaxy S6 Edge смартфонини тақдим этди.

Энди эса 2016 йил аввалидан Samsung`нинг дастлабки эгилувчи экранга эга смартфони ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.SamMobile нашрининг Хитойдаги ахборот манбасига асосланиб хабар беришича, айни пайтда смартфон тест синовларидан ўтказилмоқда. Синовлар Snapdragon 620 ва Snapdragon 820 процессори ўрнатилган икки модел устида олиб борилмоқда. Хабарларга кўра, 2016 йил бошида тақдим этилувчи қурилма 3 ГБ ички хотира, microSD слоти ва ички батареяга эга бўлади.

Нашрнинг қайд этишича, Хитойдаги ахборот манбаи маълумоти ишончли бўлиб, бошқа мустақил манба ҳам буни тасдиқлаган. Қурилманинг фақатгина Жанубий Корея бозори учун мўлжалланаётгани ва Samsung унда нафақат дисплей яшовчанлиги, балки янгича турдаги Qualcomm чипларини ҳам синовдан ўтказаётгани истисно қилинмади.
Шу билан бир қаторда, инновацион дисплейга эга юқори технологияли смартфоннинг корейс компаниясининг навбатдаги Galaxy S7 флагмани эмаслиги қайд этилди.

Айтиш жоизки, ушбу смартфон ҳақидаги дастлабки маълумотлар ошкор бўлган. Маълумотларга кўра, янги қурилмада икки хил янги процессорлар —Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва ҳозиргача намойиш этилмаган Exynos 8890 ва Qualcomm компаниясининг Snapdragon 820 чиплари синовдан ўтказилмоқда.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера