Ўзбекистон Халқ артисти Обид Юнусов оламдан ўтди.

сентябр 22, 2015   - 0 +

21 сентябрь куни 04:50ларда Ўзбекистон Халқ артисти, Обид Юнусов 81 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақдаги хабарлар даставвал ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Мазкур маълумотни Ўзбек Миллий Академик драма театри ходимлари ҳам тасдиқлади.

Истеъдодли театр ва кино актёри Обид Юнусов 1934 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1956 йилда А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатгач, 1996 йилгача Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрида актёр сифатида фаолият кўрсатиб, юздан ортиқ турли характерга, қиёфага ва дунёқарашга эга бўлган, турли миллатга мансуб образларни яратди.

Камол (О.Ёқубов, "Юрак ёнмоғи керак", 1958), Бўривой (Р.Бобожон, "Тоға ва жиянлар", 1960), Сиддиқжон (И.Султон, "Имон", 1960), Рустам (Ширвонзода, "Номус", 1961), Салим (Уйғун, "Шубҳа", 1961), Аббос (М.Шайхзода, "Мирзо Улуғбек", 1961), Жеймс Тейлор (С.Азимов, "Қонли сароб", 1965), Лаэрт, Фортенбранс, гўрков (В.Шекспир, "Хамлет",1965), Насриддин ("Насриддиннинг саргузаштлари", 1965), Валентин (В.Шекспир, "Вероналик икки йигит", 1966), Рикардо ("Ўлимдан кучли", 1967), Каримжон (А.Қаҳҳор, "Аяжонларим", 1967), Холмат (Ҳамза, "Бой ила хизматчи", 1968), Буридан (А.Дюма, "Ажал минораси"), Қиличбек (Э.Воҳидов, "Олтин девор", 1970), Ғани (Н.Сафаров, "Тарих тилга кирди", 1972), Қоратегин (Уйғун, "Абу Райҳон Беруний", 1973), Собир (И.Султон, "Кўрмайин босдим тиконни", 1974), Нойман (И.Раҳим, "Чақмоқ", 1974), Маъмур (С.Аҳмад, "Келинлар қўзғолони", 1976), Ҳожи Сиддиқ (З.Фатхуллин, "То¬моша давом этади", 1979), Мадалихон (Т.Тўла, "Нодирабегим", 1980), Гарсия (Чичков, "Мен Чилига ишонаман", 1983), Маҳмудхон (П.Қодиров, "Юлдузли тунлар"), генерал Гударян ("Маршал Жуков" 1985), Қосим (У.Назаров, "Ойна", 1985), Ёрмат (Ойбек, "Қутлуғ қон", 1987), Подколесников (Бердман, "Алвидо ҳаёт", 1988), Маъмур (С.Аҳмад, "Фармонбиби аразлади", 1989), Мирзарайим (Ҳамза, "Паранжи сирлари, 1990), Сулаймон (У.Ҳожибеков, "Аршин мол олан", 1990), Абдували (Ҳ.Муҳаммад, "Хотинлар гапидан чиққан ҳангома" 1993) каби ранг-баранг образлар Обид Юнусовнинг 40 йиллик ижодий меҳнати маҳсулидир.

Булар орасида ҳаётийлиги, табиийлиги, таъсирчанлиги, катта жозибаси билан Розовнинг "Оқшомдан тушгача" драмасидаги Кирилл, Уйғуннинг "Парвона" комедиясидаги Ўткурий ва Ш.Холмирзаевнинг "Қора камар" драмасидаги Эшон образлари ажралиб туради. Обид Юнусов истеъдодини ёрқин намоён эта олган бу образлар айни пайтда актёр ижодининг етук намунаси, ўзбек театр санъатининг катта ютуғи ҳисобланади.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера