Парфюмерия воситаларини ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

сентябр 27, 2015   - 0 +

Тошкент шаҳри божхона ходимлари томонидан катта миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати хабар берган.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Келес” темир йўл божхона пости ходимлари томонидан "Новосибирск-Тошкент” йўналиши бўйича кириб келган йўловчи ташиш поезди йўловчиларининг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш натижасида фуқаролар А.Рахимов ҳамда О.Махмудов умумий қиймати 36,6 млн сўмдан ортиқ бўлган 70 турдаги товар-моддий бойликлар, маиший тозалаш воситалари ва парфюмерия маҳсулотларини йўловчи божхона декларациясида ва божхоначиларнинг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, олиб киришга урингани фош қилинди.

Шунингдек, пост ходимлари "Алмата-Нукус” йўналиши бўйича кириб келган поезди йўловчиси У.Жабборов томонидан қиймати салкам 3,4 млн. сўмлик товар-моддий бойликлари, хусусан парфюмерия ва аёллар гигиеник воситаларини ноқонуний равишда олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Юқоридаги ҳолатларда ушбу шахслар юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб, товар-моддий бойликларини тижорат мақсадида олиб киришга уринишган.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера