П/О НМЗдан янги курилмалар ишлаб чикарилади.

сентябр 30, 2015   - -1 +

Навоий кон-металлургия комбинатининг Навоий машинасозлик заводи "Ливадия – Бухоро” хусусий корхонаси билан биргаликда мева-сабзавотчилик маҳсулотларини қайта ишлаш учун мўлжалланган қурилмалар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

Дастлабки 14 турдаги қурилма – Германиянинг "Kronen” компанияси технологияси бўйича ишлаб чиқарилган олма ва нокларни кесиш, сабзавотларни тозалаш, сабзавот ва меваларни кесиш машиналари 29 сентябрда Ўзэкспомарказда очилган юбилей "Foodweek/Agritex Uzbekistan 2015” XX озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмасида намойиш қилинди.

Навоий машинасозлик заводи ихтисослашган конструкторлик бюроси дастгоҳсозлик технологик бўлими етакчи муҳандиси Нормурод Ортиқовнинг айтишича, кўргазмага ташриф буюрганлар орасида сабзини сомонча қилиб кесиш учун мўлжалланган сабзавот кесгич катта қизиқиш уйғотди.

Кўргазма давомида талабгир қурилмалар мониторинги ўтказилади ва синовлардан кейин улар серияли тарзда ишлаб чиқарилади.

"Foodweek/Agritex Uzbekistan 2015” кўргазмасида ҳаммаси бўлиб 14 та давлатдан 15 та компания маҳсулотлари тақдим қилинмоқда.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, озиқ-овқат соҳаси машинасозлик ва ёнилғи саноати билан бир қаторда Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги саноат ишлаб чиқариши локомотиви бўлди.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера