ЗАМОНАВИЙ МЕБЕЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА.

октябр 20, 2015   - +1 +


Навоийлик Ғанишер Воҳидов ҳам мебелсозлик соҳасида фаолият бошлаб, жорий йилда "Навоий Қизилқум мебель” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этди. Яқиндагина ишга тушганига қарамасдан корхона маҳсулотлари жуда харидоргир. – Бугун халқимизнинг турмуш маданияти тобора юксалиб, уларнинг мебель жиҳозларига бўлган эҳтиёжлари ҳам ортиб бораяпти, – дейди корхона раҳбари Ғ.Воҳидов. – Шунинг учун мен тадбиркорлик фаолиятимни ушбу йўналишдан бошлашга қарор қилдим. Дастлабки иш фаолиятимизни йўлга қўйиш учун банкдан 40 миллион сўм миқдорида кредит олдик. Ҳозир мижозлар буюртмаси асосида ишлаяпмиз. Уларга миллий ва европача услубда тайёрланган 30 га яқин турдаги мебель буюмларини етказиб бераяпмиз. Мақсадимиз сифатли, замонавий ва нисбатан арзон маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир. Чунки пишиқ ясалган, бежирим кўринишдаги мебелларга доим талаб юқори. Корхонада айни пайтда ўн саккиз нафар ишчи-усталар меҳнат қилишаяпти. Уларнинг беш нафарини касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ёшлар ташкил этади. Устахонадаги қизғин иш жараёнларини бир зум кузатиб, ишчилардан бирини суҳбатга тортдик.– Бу ерда замонавий эшик, стол, стул, шкаф ва бошқа турдаги меҳмонхона, ошхона, ётоқхона юмшоқ мебеллари ҳамда офислар учун мўлжалланган мебеллар тайёрланади, – дейди ишчи Акбар Аслонов. – Уларни харидорнинг диди, хоҳишига қараб ясаяпмиз. Зарур ёғоч, тахта ва бошқа хом ашё материалларини Тошкент шаҳридан олиб келаяпмиз. Тайёр маҳсулотларимиз халқимиз хонадонларига кўрк бағишлаб турганини кўрганимда, биз ҳам хорижникидан қолишмайдиган, эл эҳтиёжига мос буюмлар тайёрлаётганимиздан фахрланаман. Корхона маҳсулотлари нафақат шаҳримиз аҳолисига, балки бошқа туман ва шаҳарлардан келаётган мижозларга ҳам етказиб берилмоқда. Келгусида жамоа аъзолари маҳсулот турларини кўпайтириш ва харидорларга янги турдаги мебель тўпламларини етказиб бериш устида изланмоқдалар. Шунингдек, иш унумдорлигини янада ошириш мақсадида замонавий дастгоҳ ҳамда ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келиб ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу эса келажакда яна 30 та янги иш ўринларини яратиш имконини беради. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера