Япония Навоийдаги шифохонани жиҳозлайди.

октябр 26, 2015   - 0 +

Япония Навоий шаҳридаги кўп тармоқли шифохонанинг замонавий техникалар билан жиҳозланиши учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Sputnik Япония ташқи ишлар вазирлиги спикери Ясухиса Кавамурага асосланиб хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, мазкур лойиҳа тўлиқ давлат маблағлари эвазига амалга оширилади. Навоийдаги тиббиёт маркази япониялик ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган ўта замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади.

Томонлар Япония бош вазирининг Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида мазкур битимни имзолашган.

«Соғлиқни сақлаш — Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналиши саналади. Биз мамлакатингизда тиббий хизмат даражасини оширишда ёрдам бераётганимиздан хурсандмиз ва мазкур лойиҳа бу йўналишда янги рамзий маънога эга бўлади», — дея қайд этиб ўтди Ясухиса Кавамура.

Ўзбекистондаги шифохона ва мактабларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашда Япония ҳукумати бир неча маротаба ёрдам кўрсатиб келган.

«Кичик кўламдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам» Дастури асосида 1995 йилдан буён 340дан ортиқ лойиҳалар учун 22 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилган.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера