Навоийда 34 мингта янги иш ўрни яратилди.

октябр 29, 2015   - 0 +

Навоийда жорий йилнинг тўққиз ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва энг муҳим устувор вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган фаоллар йиғилиши бўлибўтди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов бошқарган йиғилишда асосий эътибор Президентимизнинг жорий йил 16 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишлари ва вазифалари ижросини таъминлашга қаратилди.

Ҳисобот даврида иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш натижасида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 4,3, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,3, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 12,6 фоизга ўсиши таъминланди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,6 фоизга кўпайди. Қурилиш ишлари 5,9, чакана савдо айланмаси 15,4, жами хизматлар ҳажми 18,7 фоизга ўсди.

Ҳудудий корхоналар томонидан амалга оширилган маҳсулот ва хизматлар экспорти қарийб 40 миллион долларни ташкил этди. Жалб этилган 1 триллион 1 миллиард сўмлик инвестицияларнинг 7 миллиард 500 миллиони тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. 741 янги ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга топширилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида вилоятда 34 минг янги иш ўрни яратилди.

"Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросига қарийб 143 миллиард 700 миллион сўм ва 2 миллион 600 минг доллар миқдорида маблағ йўналтирилди.

Навоий вилояти фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ҳодиев сўзга чиқди.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера