+998

Юксак масъулият ҳисси билан

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлатимиз ижтимоий сиёсатида марказий ўринни эгаллаб келаётганлиги бежиз эмас. Ҳар томонлама соғлом бўлган жамиятдагина ҳамиша юксак барқарор ривожланиш, тинчлик-осойишталик, юксак маънавият ва маданият ҳукм суради. Шу боисдан ҳам "Соғлом она — соғлом бола" йўналишидаги вазифалар бугунги кунда нафақат соғлиқни сақлаш тизими, балки бутун жамият олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.      Вилоят туғуруқ мажмуаси 2011 йилда вилоят Перинатал марказига айлантирилгач, ҳу­дуддаги оналар ва болаларга кўрсатилаётган перинатал ёр­дам сифати, ҳажми сезиларли даражада яхшиланди. Туғуруқ­қа ёрдам кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда­ги моддий-техника базамиз янада мустаҳкамланди. Осиё тараққиёт банки кредитлари ҳисобига келтирилган юқори технологияли жиҳозлар янги туғилган чақалоқлар орасида касалланиш, ўлим кўрсаткичи анча камайишига сабаб бўлди. Шунингдек, марказнинг даво­лаш-диагностика салоҳияти ошганлиги туфайли асосан туманлардаги оғир асоратли ҳомиладорлар ҳамда вақтидан олдинги туғуруқлар Перинатал марказига келтирилиб, тиббий ёрдам кўрсатилиш тизими яра­­­тилди. Натижада вилоят миқ­ёсида жуда кам, ўта кам вазнли туғилаётган чақалоқлар орасида яшаб қолиш дара­жаси ошди. Марказимиз 150 ўрин-жойга эга бўлиб, чақа­лоқлар жонлантириш бўлими ва чақалоқлар касалликлари бўлимлари янгидан ташкил эти­либ, замонавий тиббий ап­па­ратуралар билан жиҳозлан­ди. Бу эса касал туғилган чақа­лоқларнинг марказнинг ўзида тўлиқ соғломлаштирилиш им­ко­ниятини яратди. Бундан таш­қари, марказ акушер-гине­колог, неонатолог врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари дои­мий равишда Республика тиб­биёт марказларида ЖССТнинг "Самарали перинатал парва­риш", "Чақалоқларнинг бир­лам­чи реанимацияси ва пар­ва­риш асослари" ва "Ҳоми­ла­дорларда антенатал парвариш­ни рационал олиб бориш" каби курсларда ўз малакала­ри­ни қайтадан ошириб келиш­моқ­да. Малакали мутахассис­ла­римиз томонидан туманлар­даги акушер-гинеколог, неона­то­лог, доялар ва ҚВП мудирла­ри учун ўқув семинарлари олиб борилаётгани ҳам мақ­сад­га мувофиқ бўлмоқда. Якун­ланаётган йилда марказимиз­да ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, 2015 йил 11 ойи давомида 5426 та туғуруқнинг 58,3 фоизини па­то­­логик туғуруқлар ташкил этган бўлиб, уларнинг клиник қўлланмалар асосида тузилган протоколлар негизида олиб бо­ри­лиши туфайли она ва бола­да бўлиши мумкин бўлган асо­ратлари олди олинмоқда. Шунингдек, ҳомиладорлар ва туғиш ёшидаги аёллардан 3738 нафари турли хил касаллик­лар ва ҳомиладорлик


Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлатимиз ижтимоий сиёсатида марказий ўринни эгаллаб келаётганлиги бежиз эмас. Ҳар томонлама соғлом бўлган жамиятдагина ҳамиша юксак барқарор ривожланиш, тинчлик-осойишталик, юксак маънавият ва маданият ҳукм суради. Шу боисдан ҳам "Соғлом она — соғлом бола" йўналишидаги вазифалар бугунги кунда нафақат соғлиқни сақлаш тизими, балки бутун жамият олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

     Вилоят туғуруқ мажмуаси 2011 йилда вилоят Перинатал марказига айлантирилгач, ҳу­дуддаги оналар ва болаларга кўрсатилаётган перинатал ёр­дам сифати, ҳажми сезиларли даражада яхшиланди. Туғуруқ­қа ёрдам кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда­ги моддий-техника базамиз янада мустаҳкамланди. Осиё тараққиёт банки кредитлари ҳисобига келтирилган юқори технологияли жиҳозлар янги туғилган чақалоқлар орасида касалланиш, ўлим кўрсаткичи анча камайишига сабаб бўлди. Шунингдек, марказнинг даво­лаш-диагностика салоҳияти ошганлиги туфайли асосан туманлардаги оғир асоратли ҳомиладорлар ҳамда вақтидан олдинги туғуруқлар Перинатал марказига келтирилиб, тиббий ёрдам кўрсатилиш тизими яра­­­тилди. Натижада вилоят миқ­ёсида жуда кам, ўта кам вазнли туғилаётган чақалоқлар орасида яшаб қолиш дара­жаси ошди. Марказимиз 150 ўрин-жойга эга бўлиб, чақа­лоқлар жонлантириш бўлими ва чақалоқлар касалликлари бўлимлари янгидан ташкил эти­либ, замонавий тиббий ап­па­ратуралар билан жиҳозлан­ди. Бу эса касал туғилган чақа­лоқларнинг марказнинг ўзида тўлиқ соғломлаштирилиш им­ко­ниятини яратди. Бундан таш­қари, марказ акушер-гине­колог, неонатолог врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари дои­мий равишда Республика тиб­биёт марказларида ЖССТнинг "Самарали перинатал парва­риш", "Чақалоқларнинг бир­лам­чи реанимацияси ва пар­ва­риш асослари" ва "Ҳоми­ла­дорларда антенатал парвариш­ни рационал олиб бориш" каби курсларда ўз малакала­ри­ни қайтадан ошириб келиш­моқ­да. Малакали мутахассис­ла­римиз томонидан туманлар­даги акушер-гинеколог, неона­то­лог, доялар ва ҚВП мудирла­ри учун ўқув семинарлари олиб борилаётгани ҳам мақ­сад­га мувофиқ бўлмоқда. Якун­ланаётган йилда марказимиз­да ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, 2015 йил 11 ойи давомида 5426 та туғуруқнинг 58,3 фоизини па­то­­логик туғуруқлар ташкил этган бўлиб, уларнинг клиник қўлланмалар асосида тузилган протоколлар негизида олиб бо­ри­лиши туфайли она ва бола­да бўлиши мумкин бўлган асо­ратлари олди олинмоқда. Шунингдек, ҳомиладорлар ва туғиш ёшидаги аёллардан 3738 нафари турли хил касаллик­лар ва ҳомиладорлик асоратла­ри билан соғломлаштирилган. Аҳоли ўртасида соғлом бола­лар туғилиши ва уларни тар­биялаш, соғлом турмуш тарзи­ни олиб боришга интилишни шакллантириш бўйича тушун­ти­риш ишлари янада кучайти­рилди. Бўлимларимизда мун­та­зам равишда "Оналар макта­би", "Кўкрак сутининг аҳамия­ти" ва "Соғлом турмуш тарзи" каби мавзуларда тарғибот ишлари ўтказиб келинмоқда. Бирламчи бўғин муассасала­рида оналар ва болаларга ма­ла­кали тиббий ёрдам кўрса­тиш, фертил ёшидаги аёллар­ни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш сифати­ни ошириш, уларга методик тав­сия­лар бериш мақсадида мар­каз ходимларининг ҳафтанинг белгиланган кунлари туман­лар­га бориши йўлга қўйилган. Юртбошимиз томонидан 2016 йилни "Соғлом она ва бола йили", деб эълон қилинганли­ги марказ ходимларининг ўз касбига бўлган масъулиятини ошириши табиий. Бу эса ви­лоятимиздаги оналар ва бола­лар­га кўрсатилаётган тиббий хизмат, парваришнинг янада яхшиланиши омили бўлиб хиз­мат қилади.

       Ниятим, янги йилда юрт­дош­ларимизнинг эзгу орзула­ри ушалсин. Хона­донларимиз­да соғлом чақалоқ­лар униб-ўссин. Хотиржамлик, бахту са­одат ҳар биримизга ёр бўлсин!

 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера