Навоийда 88 спорт иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилди

феврал 20, 2016   - 0 +

Навоий вилоятида 2003-2015 йилларда 88 спорт иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилди. 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, 120 турдаги спорт анжомлари билан жиҳозланган иншоотларнинг аксарияти қишлоқ ҳудудларида бунёд этилган. 

 Вилоятдаги 2 минг 493 спорт секциясида 58 мингдан зиёд ёшлар ўзлари қизиққан спорт тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Уларнинг қарийб 26 минг нафари қизлардир. 

– Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, жисмонан ва маънан баркамол улғайиши учун барча имкониятлар яратилмоқда, – дейди Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Навоий вилояти филиали директори Улуғбек Жабборов. – Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2002 йилда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ташкил этилиши бу борада янги даврни бошлаб берди. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар йили шаҳар ва қишлоқларимизда муҳташам спорт иншоотлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари бунёд этилмоқда, замонавий жиҳозланмоқда. Хусусан, 2015 йили Қизилтепа, Кармана, Конимех, Хатирчи, Учқудуқ, Навбаҳор туманларида олтита болалар спорти иншооти фойдаланишга топширилди. Илгари спорт иншоотларида ёшлар 7-8 спорт тури билан шуғулланган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 25 га етди. 


Учқудуқ туманида ҳам спорт билан мунтазам шуғулланаётган ёшлар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда. 

– Замонавий иншоот барпо этилиб, жаҳон андозаларига мос жиҳозлангани таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини янада оширди, – дейди Учқудуқ туманидаги 18-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Сирожиддин Узоқов. – Мактабда ташкил этилган 16 спорт тўгарагида ҳар куни 200 дан зиёд ўғил-қиз ўзлари хоҳлаган спорт тури билан шуғулланиши учун барча шароит яратилган. 

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиалидан олинган маълумотларга кўра, 2016 йилда Қизилтепа туманида ёпиқ сузиш ҳавзаси ва 17-умумтаълим мактабида спорт зали, Навоий шаҳри, Хатирчи, Навбаҳор туманларидаги бир неча умумтаълим мактабининг спорт зали қурилиши режалаштирилган. 

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера