АДОЛАТ ЙЎЛИДА САЛКАМ ҚИРҚ ЙИЛ

феврал 27, 2016   - 0 +

           Фахрийлар-фахримиз                                                 

    Суд зали. Сукунат ҳукмрон. "Ўрнингиздан туринг суд ҳайъати  келаяпти. Ўзбекистон Республикаси номидан…» Суд ҳукмларини ўқиш ана шундай сўзлар билан сукунатни бузади. Кимгадир  тирикликдек  ширин озодлик насиб этса, кимгадир жиноятига яраша жазо  "ҳадя” этилади. Бу сўзларда қатъият, адолат, қонун устуворлиги, ишонч, энг асосийси масъулият ва бурч  қўшилиб жаранглайди. Судьялик фаолиятининг мезони энг аввало адолат, қонун устуворлиги ва масъулият билан белгиланади.

Рустам Аҳмедович Арзиев  бутун ҳаёти ва фаолияти давомида ушбу қонун ва виждон талабларига  риоя қилган тажрибали ҳуқуқшунос. Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида оддий ишчи оиласида туғилган Рустам Арзиевнинг отаси Аҳмад бобо  1945 йилда урушдан  иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қайтгандан сўнг, уруш жароҳатлари туфайли эрта  оламда ўтди.     Фарзандларнинг  тарбияси билан шугулланиш Рўзи онанинг елкасида қолди. Оиланинг энг кичик фарзанди бўлган Рустам аканинг ҳуқуқшуносликка қизиқишини қадрлаган онаизор ўғлининг Тошкент Давлат Университети юридик факультетига ўқишига, адолат ва ҳақиқат йўлида виждонан халқимизга, Ватанимизга хизмат қилишига  ўргатди.

Рустам Арзиев 1973 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги 84 -ўрта мактабни олтин медал билан тугатганидан сўнг шу йилнинг ўзида республикамиздаги энг нуфузли олийгоҳлардан бири ҳисобланган Тошкент Давлат Университетининг юридик факультетига ўқишга кириб уни  муваффақиятли тугатиб, меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги академик И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ Институтининг жиноят ҳуқуқи ва жиноят процессии секторида оддий лаборант, катта лаборант вазифаларида ишлаб дастлабки ҳаёт тажрибаларини Республикамизда танилган малакали ҳуқуқшунос олимлардан ўрганди ва 1982 йилда  Республикамиз таркибида янги ташкил топган Навоий вилоятининг Адлия бўлимига оддий маслахатчи лавозимига ишга келиб кейинчалик катта маслаҳатчи, етакчи маслаҳатчи, бош маслаҳатчи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари, бошқарма бошлиғининг суд ишлари бўйича биринчи ўринбосари ҳамда бир вақтнинг ўзида вақтинчалик вилоят адлия бошқармаси бошлиғи вазифаларини хам бажарди.

Рустам Аҳмедов  суд – ҳуқуқ соҳасида  ҳам етарли тажрибага эга бўлди, катта  обрў-эътибор қозонди.  Рустам аканинг кейинги фаолияти 1995 йилдан Зарафшон шаҳар судида судья, Навоий вилоят судининг судьяси, Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг судьяси, Жиноят ишлари буйича Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари ва бир вактнинг ўзида раис вазифаларини ҳам бажарди. Устоз ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариши билан бирга жамоат ишларида ҳам фаол бўлди. У  Навоий вилоят судьялар Ассоциацияси раиси, Навоий вилояти судьялари малака ҳайъати раисининг ўринбосари,  ҳамда ёш ҳуқуқшунос мутахассис ходимларнинг ҳам устоз – мураббийси, маслаҳатдоши сифатида ўзига хос мактаб яратди.

 Рустам  Арзиев ўз устида тинмай ишлайдиган, ҳеч қачон ўқиб-ўрганишдан чарчамайдиган ҳуқуқшунос, одил судловни амалга ошириш ишида  қатор йиллар самарали фаолият кўрсатган  маърифатли инсон. Ўз билим ва тажрибаларини ёш ҳуқуқшунос мутахассислардан ҳеч қачон  аямайдиган, маслаҳат ва йўл-йўриқ  беришга ҳамиша тайёр турадиган ажойиб  самимий инсон.  Адлия ва суд идораларида  ўз фаолиятини бошлаган  ёш ҳуқуқшуносларга беназир устозлик қилган Р.Арзиевнинг шогирдлари бугун Республикамиздаги турли ҳуқуқ тартибот органларида турли лавозимларда фаолият юритмоқда.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси депутати,  2015 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган Ўткир Холов, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Ихтиёр Қосимов, Қорақалпоғистон Автоном Республикаси Олий судининг раиси лавозимида ишлаётган  «Дўстлик» ордени соҳиби Неъматжон Ҳотамов, жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари  Бобошер Қурбонов, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси Ҳамза Ярашев, фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг судьяси Ибодат Шоймардонова,  жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг судьяси Маъмур Қодиров, жиноят ишлари буйича Навоий шаҳар судининг раиси Зафар Бобонов, жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси Нодир Ражабовлар Рустам акани ўзларининг  устозлари деб қадрлайдилар.

 Рустам ака ажойиб   оила бошлиғи, файзли хонадон соҳиби. Умр йўлдоши Зулфия опа билан уч  нафар камтарин, билимли, энг муҳими, одобли асл фарзандларни вояга етказди, элга, шу азиз Ватанга  садоқатли қилиб тарбиялади.

 Қаҳрамонимиз юртимизда олиб борилаётган улкан сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчиси ҳам, у 2010-2014 йилларда Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг депутати ва бир вақтнинг ўзида Кенгашнинг «Конунийлик, хукук- тартибот ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш  масалалари” бўйича доимий комиссиясини раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашувчи комиссия» ишчи гуруҳининг аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси «Тафтиш» комиссиясининг раиси вазифаларида ҳам кенг доирада фаолият юритиб, ўз билими ва тажрибасини аямай фаолият кўрсатди. Ҳозирги кунда ҳам Рустам  Арзиев Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида юридик хизматни бошқариб келмоқда. Шунингдек, жамоатчилик асосида Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг 2013 йил сентябрь ойидаги  қарорига асосан Навоий шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ҳамда маслаҳатчиларининг сайловини ўтказишга кўмаклашувчи комиссия раиси сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

 Юртимизда   ҳукукий демократик давлат ва кучли фукаролик жамияти барпо этилиши йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган Рустам  Арзиев бугун муборак 60 ёшни каршиламоқда.

Ҳуқуқий ислоҳотларнинг амалга оширилишида тажрибали ҳуқуқшунос сифатида   фидоийлик кўрсатган, бугун ҳам мамлакатимизда қонун усутворлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган  Р.Арзиевга қутлуғ ёшингиз муборак бўлсин,  эл-юрт ҳурмати, шогирдлар эҳтироми, фарзандлар камоли Сизга қанот бўлаверсин. Умрингиз бундан ҳам зиёда бўлсин деймиз.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера