Давлат гранти бериш учун танлов эълон қилинди

феврал 29, 2016   - 0 +

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

«ОАВларнинг ижтимоий-иқтисодий дастурлар амалга оширилишининг боришини ёритишга, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш»

мавзусида ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланганлигини

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

1. «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг амалга оширилишининг бориши ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг соғлом фарзандни тарбиялашдаги ролини ошириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини очиб берадиган аниқ мисолларга асосланган махсус телекўрсатувлар ва радио эшиттиришлар, мақолалар, репортажлар тайёрлаш.

2. Ижтимоий аҳамиятга молик давлат дастурларини, жумладан, «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда ННТлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокини ёритиш.

3. 2011,  2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган, давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштиришга қаратилган тузатишларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш.

4. Давлат органлари томонидан қабул қилинаётган, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлардан аҳолининг, фуқаролик жамияти институтларининг хабардорлигини ва кенг фойдаланишини таъминлаш.

5. «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши, оила, оналик ва болалик муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

6. Фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий фаоллигини ошириш, жамоат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакат аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш борасида жойлардаги давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш.

7. Жамиятда юксак маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлашда маҳалла институтининг роли ва аҳамияти ҳақида аҳолини кенг хабардор қилиш, ижтимоий масалаларни ҳал этишда намунали маҳаллаларнинг иш тажрибасини оммалаштириш.

8. Ҳудудий ОАВларда мамлакатни ижтимоий-сиёсий ҳамда социал-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий масалалари бўйича сиёсий партияларнинг нуқтаи назарини очиб берадиган, парламентдаги сиёсий партиялар фракцияларининг, халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг фаолияти ҳақида хабардор этадиган таҳлилий материаллар тайёрлаш.

9. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, жойларда ушбу қонунлар нормалари амалга оширилишининг бориши, фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш.

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

1.ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2.Давлат гранти лойиҳаси учун www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган ариза;

3.Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низом) нусхаси;

4.Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

5.Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса лицензиянинг нусхаси.

6.Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсияномалари, илтимосномалари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант суммаси миқдори – 25 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2016 йил 10 февралдан 10 мартгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди» номига «Ўзбекистон почтаси» орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва ҳужжатлар намуналари билан Жамоат фондинингwww.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера