Баҳорга тайёргарлик қизғин

феврал 29, 2016   - 0 +

Биз зориқиб кутган баҳор кириб келаяпти. Ҳаво одатдагидан кўра бир оз иссиқ, дарровдан ўриклар гуллай бошлаб, чучмомолар ердан бош кўтаришмоқда. Ана шу кунларда Навоий шаҳридаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда бўлгани каби шаҳардаги16-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабда ўқувчиларга таълим бериш жараёни билан биргаликда мактаб жойлашган ҳудуд ва унинг атрофини обод қилиш борасида мактаб жамоаси қизғин ҳаракат қилишмоқда. Таълим масканига кириб бораверишда ўқувчиларнинг ўз қўллари билан барпо этилган "Экобоғ”га кўзингиз тушади. Унда турли хилдаги мевали ва манзарали дарахтларни гуркираб ўсаётганини кўриб хурсанд бўласан, киши. Мактаб ҳудудида ҳар бир синфнинг белгиланган ери бўлиб, ана шу ерда ҳашарлар, шанбаликлар ўтказилиб, мавжуд дарахт ва гул кўчатларига доимий равишда ишлов бериб келинади.

Бундан ташқари, мактабнинг ташқи ва ички томонидаги тозалик, озодалик ва саранжомликни кўриб, яна бир бор шу жамоа аҳлига миннатдорчилик ҳиссини туясиз.

Атмосфера ҳавоси ва атроф-муҳит тозалиги, ҳудудда экологияни яхшилаш борасида мактаб педагогика ва ўқувчилар жамоаси биргаликда ҳаракат олиб боришмоқда.

Мактаб директори Нозима Тоғаеванинг таъкидлашича, мактабда бугунги кунда 10 мингдан ортиқ ёронгул ёки атиршоҳ (герань) ва яна бошқа кўплаб хонаки гуллар парвариш қилинмоқда экан. Фақатгина "Гулларга қараш учун бир кишини маъсул қилиб қўйганмиз, гулларимиз жуда ҳам чиройли ва баравж бўлиб ўсишмоқда, биз уларни яна шунчага кўпайтириш ниятимиз бор. Гуллар қанчалик кўп бўлса, мактабимизнинг синф хоналарида ва залларида шунчалик соф ва мусаффо ҳаво кўп бўлади. Бундан ташқари, мактаб биносининг олд ва кириш қисмларини замонавий ландшафт дизайни асосида ободонлаштириш лойиҳаларини тайёрладик, агар ана шу лойиҳамиз ҳам амалга ошса, мактабимизнинг кўриниши яна ҳам яхшиланади” дейди.

Дарҳақиқат, герань хосиятли гул бўлиб, у ўсган жойга илон келмас экан, У ўзининг баргларидан чиқарадиган нафис ҳид кайфиятни кўтаради.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера