Қонун ҳаммага бир хил

март 01, 2016   - 0 +

Мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борадаги ишларни янада яхшилаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, ушбу соҳа қонунчилиги замон талаблари асосида изчил такомиллаштирилмоқда. Истиқлол туфайли кўчаларимиз ўзимизда ишлаб чиқарилган машиналар билан тобора гавжумлашиб бормоқда. Табиийки, транспорт воситалари сони ўсишига мос равишда транспорт хавфсизлиги чораларини кучайтириш эҳтиёжи туғилмоқда.

Бугунги кунда Навоий шаҳрида  18233 та транспорт воситалари мавжуд бўлиб, шундан 4613та авто ва 23та мото воситалари давлат тасарруфида бўлса, 12333та авто  ва 56 та мототранспорт воситаларини  жисмоний шахсларга тегишли. Бу кўрсаткични вилоят бўйича олиб қарайдиган бўлсак, вилоят худудида жами 76,0 минг автомототранспорт воситаларидан
11,5 минг таси давлат ва 64,5 минг тасишахсий автомототранспорт воситалари мавжуд. Биргина 2015 йил давомида вилоятимизга 12 та ИСУЗУ русумли автобуслар олиб келиниб, белгиланган тартибда йуналишларга хизмат кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, 14 та "Кобалт”, 60 та "Нексия” русумли автомашиналар ва юк ташиш ихтисослаштирилган корхоналар томонидан 27 та  МАН ва бошқа русумдаги юк автомобиллари олиб келинди.

2015 йил вилоят дастурига асосан 12 та йўловчи ташиш йўналишлари очилиб, аҳолига йўловчи ташиш хизмати йўлга қўйилди ва шунинг эвазига
171 та қўшимча ишчи ўринлари яратилди.

Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган жами 76 та йўловчи ташувчи уюшмаларда ҳайдовчилар ўртасида улар фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни огоҳлик ва хушёрликка чақириш ва энг аввало, хайдовчилик маданияти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида таълим муассасаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, маҳалла вакиллари ўртасида транспортни тақиқланган жойларга қўйиб кетиш ҳолларига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера