Давлат ижтимоий буюртма танлови

март 02, 2016   - 0 +

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини

қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди

2016 йилда ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа

институтлари ўртасида танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

млн. сўмда

Давлат органлари фаолиятининг ННТ ва бошқа фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашни талаб қилувчи устувор йўналишлари, давлат ижтимоий буюртмасининг мақсади,  вазифалари ва шартлари

Давлат буюртмачиси

Маблағ

I. "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини таъминлаш

1.

Устувор йўналиш: аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантиришни, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантиришни, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминловчи давлат сиёсатини амалга ошириш.

Мақсад – скрининг-марказларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, перинатал ва неонатал скринингни ўтказиш учун реагентлар ҳамда зарур материаллар билан таъминлаш, кам таъминланган оилаларда туғилган туғма юрак хасталиги бўлган (ногиронлиги бўлган болалар) болаларга ташҳис қўйиш ва уларни даволашда кўмаклашиш.

Вазифалар:

- болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлашда ёрдам кўрсатиш;

- 14 та минтақавий скрининг-марказларга перинатал ва неонатал текширувни ўтказиш учун реактивлар ва зарур материалларни харид қилиш;

- кам таъминланган оилаларга сунъий қон айланиши шароитида оксигенаторлар (нафас олиш аппаратлари) ва бошқа зарур материалларини тақдим этиш тарзида гуманитар ёрдам кўрсатиш;

 

- кам таъминланган оилаларда туғилган 40 нафар туғма юрак хасталиги бўлган болалар операциясини ўтказиш;

- туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олишга қаратилган турли кўргазмали ахборот материалларини тайёрлаш ва аҳоли ўртасида тарқатиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

410,0

2.

Устувор йўналиш: алоҳида эҳтиёжли болалар (ногирон болалар)нинг уларнинг оилаларига давлат томонидан кафолатланган даражада ва сифатда малакали тиббий хизматлардан, тиббий-санитария ва бошқа ёрдамдан фойдаланишга бўлган конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш.

Мақсад – ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлардан бўлган болаларга, имконияти чекланган ва жисмоний ҳамда ақлий ривожланишида камчилиги бўлган болаларга ижтимоий, психологик-педагогик, коррекцион-ривожлантирувчи, ҳуқуқий, ахборот-таълим, тиббий-реабилитация қилувчи ва соғломлаштирувчи комплекс ёрдам кўрсатиш мақсадида шарт-шароит яратиш.

Вазифалар:

- Бухоро вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлардан бўлган болаларга ижтимоий, психологик-педагогик, коррекцион-ривожлантирувчи, ҳуқуқий ва ахборот-таълим ёрдамини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароит яратиш;

- Бухоро ва Навоий вилоятларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлардан бўлган 10 минг нафарга яқин имконияти чекланган болаларга психологик-педагогик, таълим ва реабилитация қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан аниқ йўналтирилган ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

- Бухоро, Навоий вилоятларида ва республиканинг бошқа минтақаларида ижтимоий ва ҳуқуқий хатар остида қолиши эҳтимоли бўлган болалар гуруҳлари пайдо бўлишига олиб келадиган салбий омиллар таъсирини пасайтириш юзасидан амалий тадбирлар ўтказиш;

- Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари, Мурувват интернат-уйларида тарбияланувчи имконияти чекланган ҳамда жисмоний ва ақлий ривожланишида камчиликлари бўлган болалар, шунингдек Самарқанд, Навоий, Жиззах вилоятларида ногиронлиги бўлган  болалар учун ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича мунтазам равишдаги ишларни ташкил этиш;

- Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари, Мурувват интернат-уйлари мутахассислари учун институционал муассасаларга тушган ногиронлиги бўлган болаларга педиатрик ёрдам кўрсатиш, коррекцион-ривожлантирувчи дастурлар бўйича кўргазмали услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва ҳ.к.;

 -семинар-тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш, ҳимояга муҳтож гуруҳлардаги болаларни ижтимоий мослаштириш юзасидан махсус дастурларни амалга ошириш, ихтисослаштирилган муассасалар ходимлари учун кўргазмали услубий қўлланмалар тайёрлаш ва тарқатиш;

- болаларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасида ҳар йилги Халқаро форум ўтказиш, ҳимояга муҳтож гуруҳлардаги болалар учун комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни муҳокама қилиш;

- ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифадаги болаларга ижтимоий-тиббий ёрдам кўрсатишда давлат органлари ва ННТ лар ўртасида ижтимоий шерикчилигини ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

400,0

3.

Устувор йўналиш: аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантиришни, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантиришни, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминлайдиган давлат сиёсатини амалга ошириш.

Мақсад – аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш,  ҳомиладор аёлларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва психологик-жисмоний ҳолатини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни парваришлаш, уларнинг овқатланиш сифати ва рационининг калорияли бўлишини таъминлаш масалалари бўйича кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш.

Вазифалар:

- ҳомиладор, эмизувчи оналар, болалар ва ўсмирларнинг соғлом овқатланиш принципларини жорий қилиш, оилада, тиббий маданиятни ошириш, шу жумладан тегишли ахборот материалларини чоп этиш ва тарқатиш, телевидениеда махсус кўрсатувлар тайёрлаш воситасида ошириш;

- болаларни кўкрак сути билан боқишнинг афзаллиги тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳаётининг дастлабки 6 ойида  фақат она сути билан боқишга энг юқори даражада қамраб олишни таъминлаш;

- ҳомиладор аёллар, эмизувчи оналар ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг соғлом овқатланиши принципи бўйича аҳоли хабардорлигини республиканинг 6 та ҳудуди (Тошкент ш., Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятлари) да сўровнома ўтказиш йўли билан баҳолаш;  

- қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи ҳомиладор аёлларда таркибида фолий кислотаси бўлган поливитаминларни қўллаш самарадорлигини баҳолаш (ҳомиладорларда анемия скрининги ва уларнинг чақалоқлари саломатлик ҳолатини баҳолаш).

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

100,0

4.

Устувор йўналиш: аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантиришни, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантиришни, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминлайдиган давлат сиёсатини амалга ошириш..

Мақсад – аҳолининг кенг қатламларига мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзандни дунёга келтириш учун никоҳ тузишдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлиги, эрта тузилган ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари тўғрисидаги ахборотни аҳолининг кенг қатламларига етказиш, шунингдек олис, бориш қийин бўлган ва чегарага туташган жойларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламларига ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш.

Вазифалар:

- аҳоли, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари ўртасида мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзандни дунёга келтириш учун никоҳ тузишдан олдин тиббий кўрикдан мажбурий ўтиш масалалари юзасидан илмий-амалий, ҳуқуқий, ахборот-маърифий, маслаҳатга оид ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

- аҳолининг кенг қатламлари ўртасида эрта тузилган ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларининг олдини олишга қаратилган ахборот-маърифий материалларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш, телевидениеда ушбу мавзу бўйича махсус кўрсатувлар тайёрлаш; 

- кам таъминланган аҳоли, шу жумладан пенсионерлар ва юрак томир ҳамда бошқа касалликларга чалинган фертил ёшдаги аёлларни амбулатория ва стационар текширувидан ўтказишни ташкил этиш;

- Фарғона водийси вилоятларининг шифокорлари учун оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий маданиятни ошириш, аҳоли касалликларининг олдини олиш масалалари бўйича илмий-амалий конференция ўтказиш;

- Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари учун  оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича маҳорат дарсларини ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

90,0

II. Соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларга ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш

5.

Устувор йўналиш: ахборот технологиялари ва коммуникациялар, дастурий махсулотларни, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш.   

Мақсад – ахборот хавфсизлиги соҳасида ёш кадрларни тайёрлаш, иқтидорли ва ташаббускор ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, ахборот ва компьютер хавфсизлигини таъминлашнинг миллий тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш.

Вазифалар:

- ишчи гуруҳини тузиш, ёшларни ахборот технологиялари соҳасига фаол жалб этиш, уларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги  интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш  бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ностандарт техник вазифаларни мустақил ҳал қилишга қодир, иқтидорли ёшларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

- ахборот хавфсизлиги соҳасида иштирокчиларнинг касбий кўникмаларини янада такомиллаштириш мақсадида кибер-хавфсизлик бўйича IT-мактаблар ташкил этиш;

- танлаб олинган иштирокчилар учун уларнинг хавфсиз ахборот технологиялари соҳасидаги назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида қўшимча тренинглар ва маҳорат дарсларини уюштириш;  

- кибер-хавфсизлик бўйича  IT-баттл танловининг саралаш турлари ва якунловчи босқичларини ўтказиш, танлов ғолиблари ва фаол иштирокчиларини тақдирлаш;

- «ICT WEEK Uzbekistan» ахборот-коммуникацион технологиялар ҳафталигида танлов қатнашчиларининг иштирокини ташкил этиш;

- конкурс иштирокчиларининг янада касбий ўсишини уларга кибер-хавфсизликни таъминлаш соҳасида ўз фаолиятини амалга оширувчи компаниялар ва ташкилотларга ишга жойлашиш имкониятини бериш йўли билан рағбатлантириш;

-  ахборот ва компьютер хавфсизлигини таъминлашнинг миллий тизимини ривожлантириш масалалари бўйича тушунтириш ишларини ташкил этиш ва реклама маҳсулотларини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

150,0

6.

Устувор йўналиш: чуқур билимга эга, аниқ касбни эгаллаган, замонавий бозор шароитида кенг ихтисослашган ва иш кўникмаларига эга бўлган ёшларни тайёрлаш.

Мақсад – ёшлар орасида ишлаб чиқариш, муҳандислик ва қурилиш соҳаларидаги ишчи касбларини оммалаштириш ва уларнинг нуфузини ошириш, ёш мутахассисларга касбий кўникма ва малакасини оширишда кўмаклашиш.

Вазифалар:

- касб-ҳунар коллежларининг энг иқтидорли, ўз ихтисослиги бўйича ишларни тез ва сифатли бажаришга қодир ўқувчилари танловини ўтказиш;

- тегишли касб-ҳунар коллежларининг юқори курслари ўқувчилари ўртасида "Энг яхши токар”, "Энг яхши фрезерчи”, "Энг яхши пайвандловчи”, "Энг яхши ғишт терувчи”, "Энг яхши пардозловчи”, "Энг яхши дурадгор” ва бошқа номинациялар бўйича танловларнинг минтақавий ва республика босқичларини уюштириш;

- тегишли касб-ҳунар коллежларининг юқори курслари ўқувчилари учун уларда ишчи мутахассисликлари бўйича амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган маҳорат дарсларини ташкил этиш;

- турли соҳаларда ёш ишчи мутахассисларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини оширишга йўналтирилган махсус интернет-сайтни яратиш;

- телевидениеда ёшлар орасида ишлаб чиқариш, муҳандислик ва қурилиш соҳаларидаги ишчи касбларини оммалаштиришга, ёшларнинг шахсий ўсишларига эришиш учун малака даражасини ошириш мотивациясини кўтаришга йўналтирилган махсус кўрсатувларни тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

100,0

7.

Устувор йўналиш: ўсиб келаётган авлодни маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялаш, унинг ижодий салоҳиятини янада тўлиқ очиш, мусиқа ҳамда санъатнинг бошқа турларини чуқур тушуниш ва уларга муҳаббатни сингдириш, опера ва мусиқа санъати соҳасидаги буюк миллий ҳамда оламшумул меросини англаш учун шароит яратиш.

Мақсад – иқтидорли ёш опера ва мусиқа ижрочиларини аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш, ёш авлод ўртасида мусиқа ва опера санъатини оммалаштириш, баркамол шахсни шакллантириш, ёшларни сифати паст "оммавий маданият” нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш.

Вазифалар:

- республика минтақаларида энг иқтидорли ёш ижрочиларни аниқлаш ва танлаш учун кўриклар ва танловлар ўтказиш;

- энг иқтидорли ижодкор ёшларга уларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқариш учун зарур ёрдам кўрсатиш;

- танлаб олинган ёш ижрочилар учун тажрибали педагог ва ижрочиларни таклиф этган ҳолда зарурий йўналишлар бўйича маҳорат дарсларини уюштириш;   

- ёшлар орасида опера ва мусиқа санъатини оммалаштириш мақсадида жойларда концертлар, тематик учрашувлар, мини-танловларни вақти-вақти билан ўтказиб туриш;

- ёш опера ижрочиларининг  республика фестивалини ўтказиш; 

- обрўли халқаро танлов ва фестивалларда энг истеъдодли ва истиқболли маҳаллий ёшларнинг иштирок этишига кўмаклашиш;

- миллий танлов ва фестиваллар ғолибларининг етакчи хорижий театр ва олий ўқув юртларида малака ошириши учун шароит яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

140,0

III. Фуқаролик жамияти институтлари, мустақил ОАВ ни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, шунингдек уларнинг аҳолини ҳуқуқий маданияти ҳамда ҳуқуқий онгини ошириш соҳасидаги фаолиятини кучайтириш

8.

Устувор йўналиш: аҳоли кенг қатламлари орасида  ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, шунингдек қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти тўғрисида хабардор қилишга йўналтирилган тарғиботни уюштириш.

Мақсад – аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қонунлар ва қонун ҳужжатлари талабларини кенг тарғиб қилиш, жамиятда қонун устунлиги принципи янада қарор топишига  кўмаклашиш.

Вазифалар:

- фаол фуқаролик нуқтаи назарини шакллантириш, конституциявий тузум асослари, инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари, давлат органларининг ишлаш принциплари ва қоидаларини тушунтириш ва тарғиб қилиш йўли билан фуқароларда мамлакатда содир бўлаётган ўзгартиришларга онгли муносабатни   шакллантириш;  

 - жамиятда қонун устунлиги принципини қарор топтириш, аҳолининг ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига, хусусан, ёшлар ўртасида ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялаш;

- таълим муассасалари ва турли ташкилотлар негизида қабул қилинаётган қонунларнинг, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, суд-ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича тадбирлар  (семинар-тренинглар, маърузалар, давра суҳбатлари ва бошқалар)ни ўтказиш;

- аҳолини давлат ва жамоат қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар амалга оширилиши ҳақида хабардор қилиш мақсадида жамоатчилик фаолиятида катта амалий тажрибаси бўлган энг таниқли фуқаролар ва мутахассислар билан учрашувлар ўтказиш;

- ҳуқуқий ахборотнинг оммавийлигини таъминлаш, фуқароларни хабардор қилиш ва ҳуқуқий тарғибот тизимларини ривожлантириш, шу жумладан ахборот-ҳуқуқий русурсларни кенг ривожлантириш;

- бепул юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлик тузилмалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш;

- қонунчиликни ўрганиш ва уни амалиётда қўллаш бўйича плакатлар, баннерлар, билбордлар, буклетлар, флаерлар, рисолалар, маълумот берувчи ахборот ва услубий материалларни чоп этиш ҳамда тарқатиш.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

 

70,0

9.

Устувор йўналиш: аҳолининг, шу жумладан ёшларнинг инсон ҳуқуқларини олий қадрият сифатида идрок этишга асосланган ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш учун ОАВ имкониятларидан фойдаланиш.

Мақсад – аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданиятини мустаҳкамлашга, уларда инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат самарадорлигини ошириш.

Вазифалар:

- аҳолининг, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принципларини амалга оширишда кўмаклашиш;

- аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий билим ва маданиятини мустаҳкамлаш соҳасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан ОАВ нинг ижтимоий шерикчилигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

- аҳолини ҳуқуқий ахборот билан таъминлашда,  ҳуқуқий тарғибот ва таълим самарадорлигини ошириш, жамиятда қонунийликни мустаҳкамлашда, барча давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг қонунга ҳамда ҳуқуққа ҳурмат билан муносабатда бўлишини шакллантиришда  ОАВ роли ва аҳамиятини ошириш;

- ҳуқуқий мавзулар бўйича масалаларни муҳокама қилиш бўйича ижтимоий фаолиятда катта амалий тажрибага эга бўлган энг машҳур фуқаролар ва мутахассислар иштирокида телекўрсатувларни тайёрлаш;

-  долзарб ҳуқуқий масалаларни муҳокама қилиш учун  биринчи навбатда ёшларга мўлжалланган махсус ҳафталик кўрсатувларни, хусусан,  "Конституцияни ўрганамиз”, "Ҳуқукий онг ва ҳуқуқий маданият” ва бошқа кўрсатувларни ташкил этиш;

- мураккаб вазиятларни ҳал қилишда ҳуқуқий усулларнинг самарадорлгини кўргазмали тасдиқлаш учун медиамаҳсулотларни ишлаб чиқиш ва эфирга узатиш;

- ҳуқуқий мавзулар, қабул қилинаётган қонунлар моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича ижтимоий роликларни яратиш ва трансляция қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

70,0

10.

Устувор йўналиш: фуқароларнинг ахборот олишга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, аҳолининг таълимий, маънавий ва маданий даражасини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларини кенг ривожлантиришга кўмаклашиш.

Мақсад – журналистика соҳасида Бутунжаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган ҳар йилги миллий мукофот танловини ташкил этиш орқали юқори касбий маҳорат, фаол фуқаролик позициясини намойиш қилувчи журналистлар меҳнатини жамоатчилик томонидан тан олиниши ва муносиб баҳоланишига кўмаклашиш.

Вазифалар:

- миллий журналистиканинг энг яхши ютуқларини кенг оммалаштириш, оммавий ахборот воситалари ходимларида юқори фуқаролик позициясини шакллантириш, журналистларнинг масъулиятли меҳнатини маънавий ва моддий рағбатлантириш;

- аҳолининг ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий онгини ошириш, жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, барча давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг қонун ҳамда ҳуқуққа ҳурмат билан муносабатда бўлишини шакллантиришда журналистларнинг, ОАВнинг ролини кучайтириш;

- журналистларнинг, ОАВ нинг ёшларда сиёсий ва фуқаролик фаоллигини оширишга, уларда мустақил фикрлашни, Ватан тақдирига даҳлдорлик туйғусини тарбиялашга йўналтирилган фаолиятини рағбатлантириш;

- сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашда, жамият томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини назорат қилишда, унинг очиқлилигини таъминлашда ОАВ ролини ошириш.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

370,0

IV.  Ўзбекистон ҳалқларининг маданий-тарихий меросини оммавийлаштириш,

жамиятда миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 
  • ---

    Римский император а также подобное
    HortafMolf 3 марта 2016 13:42

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера