«Саломатлик» поезди Навоий вилоятига йўл олди

март 23, 2016   - 0 +

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли Қарори билан тасдиқланган "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 9-бандида кўрсатилган Республиканинг экологик ноҳуш минтақаларида (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва бошқа вилоятларда) "Саломатлик” поездларини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Тошкент – Навоий – Тинчлик – Конимех – Қара-қата – Мустақиллик – Қизилқудуқ – Бузаубай – Учқудуқ II – Тошкент йўналишидаги "Саломатлик” поезди 2016 йил 21-29 март кунлари ташкил этилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2015 йил давомида Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига 3 маротаба "Саломатлик” поездлари ташкил этилган эди.

Ушбу "Саломатлик” поездларининг мутахассислари томонидан 5857 киши чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда "Саломатлик” поездининг фаолияти давомида вилоятдаги 100дан ортиқ тиббий ва ижтимоий муассасаларга шунингдек, 8000 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон, витамин, тиббиёт жиҳозлари, санитария ва гигиена воситалари жами 109,1 млн. сўмлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

Навбатдаги "Саломатлик” поезди учун "Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 21 март куни соат 17:00да Тошкент шимолий вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Навоий вилояти кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами 3 748,1 млн. сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.

Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Навоий, Тинчлик, Конимех, Қара-Қата, Мустақиллик, Қизилқудуқ, Бузаубай ва Учқудуқ II станцияларига яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиши режалаштирилган.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Тадбир ҳомийлари: Германия Федератив Республикасининг "Friedensdorf International”, "Tovarish – Hilfe fuer kinder” халқаро ташкилотлари, АҚШнинг "AmeriCares” ва "Toms Shoes” халқаро ташкилотлари, "Дори-дармон” АК, МЧЖ "Reka med Farm” ҚК, "Navroz PTK” МЧЖ, "Baxtteks-farm” МЧЖ, "Tailor impeks” МЧЖ ва бошқалар.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера