ҲАР ИШДА ФАОЛ ҲАМШИРАЛАР

март 27, 2016   - 0 +
Шаҳримиздаги "Ширин” маданият саройида вилоят ИИБ тиббиёт бирлашмаси ҳамширалари ўртасида "Ибратли ҳамширалар” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Навоий шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, маънавият тарғибот бўлими, маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамда вилоят ИИБ тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда етти нафар ҳамшира бешта шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Унда ҳамширалар меҳнат фаолиятида ўрганган кўникма ва касбий билимларини яна бир бор синовдан ўтказишиб, танлов шартларини фаоллик билан бажаришди. Айниқса, қизларнинг "Саволларга жавоб”, "Долзарб мавзу” шартларидаги ҳозиржавоблиги, билимдонлиги тадбир қатнашчиларига манзур бўлди. – Ёшлигимдан шу касб эгаси бўлишни истаганман, – дейди танлов ғолибаси Азиза Ҳайитова. – Шунинг учун зиммамдаги вазифамни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қиламан. Бугунги тадбир касбдошларимиз билан ўзаро тажриба алмашишга, тинимсиз изланишимга замин яратди. Танловда фахрли ўринларни эгаллаган ҳамшираларга вилоят ИИБ тиббиёт бирлашмаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера