Жадал тараққиётимиз самараси

март 27, 2016   - 0 +
Бугунги кунда юртимизда спортни оммалаштириш мақсадида ҳудудларда барпо этилаётган иншоотлар ёшларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очибгина қолмай, бу борадаги ишларимиз жадал тараққиётимизнинг рамзи ҳам бўлиб қолмоқда. 

Вилоятимизда охирги 3 йил ичида болалар спор­­тини ри­вожлантириш мақсадида 100 та объ­ект барпо этилди. "Соғлом она ва бола йили"да эса 5 та янги бино қу­ри­лиши режалаштирилган бў­либ, шулардан бири лойиҳа қий­мати қарийб 3 мил­лиард сўм бўлган Қизилтепа ту­манидаги ёпиқ сув ҳавзасидир. Мазкур иншоот қури­ли­ши ўт­ган ой­дан бошланиб, Мустақиллик байрами тан­та­налари ара­фасида фойдаланишга топши­ри­ли­ши ре­жа­лаштирилган. 

Ҳаётимиз, онгимиз, дунёқарашимиз ўзгар­моқ­да. Ўзи­­миз­га, ўз соғлиғимизга, келажагимизга му­носабатимиз ўзгармоқда ва бу жараёнда кўпгина ижо­бий омиллар қатори спорт катта аҳамият касб этаяпти. Мисол қилиб айт­ганда, ўтган ойда пойтах­тимиз футзал бўйича Осиё чемпионатига мезбон­лик қилди. Ҳамюртларимиз кучли ўйин кўрсатиб, кумуш медаль соҳиби бўлишди. Энг асо­сийси, улар жорий йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қа­­дар Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чем­пио­натига йўл­­ланмани қўлга киритди. 

Дарҳақиқат, бугунги кунда ёшларимиз шуғулла­ниб ке­лаётган спорт турлари, спортчи ёшларимиз сафи кен­гаймоқда, шу асосда республика ва жа­ҳонда ўтка­зи­лаётган мусобақаларда уларнинг иш­тироки ҳамда қўлга киритаётган ютуқлари ошиб бо­раяпти. Вилоятимизда авваллари кам сонли ёш­лар шуғулланиб келган от спор­ти, сузиш, оғир ва енгил атлетиканинг бир қатор турлари жа­дал ри­­вожланаётганини кўришимиз мумкин. Буни шу йўналишдаги спорт федерациялари фаолияти­нинг жа­даллашгани ҳамда мазкур турларда му­со­бақалар тез-тез ташкил этилаётгани билан изоҳ­лаш мумкин. Шу­нингдек, мазкур мусобақалар иш­ти­рокчиларининг ҳу­дуддаги ҳуқуқни муҳофаза қи­лиш органлари, ишлаб чи­қариш корхоналари ва бош­қа ташкилот ҳамда муассаса­лар томонидан ҳо­мийлик асосида рағбатлантирилаёт­га­ни ҳам бунда муҳим омил бўлаяпти. Мисол учун, "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида жойлашган "UzMinda" хорижий инвес­ти­циялар иштирокидаги корхонасида ўтган йилда 280 миллион сўмга яқин спорт анжомлари тай­ёр­ланиб, бо­лалар спортини ривожлантириш бора­си­даги иш­ларга йўналтирилди. Жорий йилда ҳам бу борада бир қа­тор ишлар амалга оширилади. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юртимизда амал­­га оши­рилаётган кенг кўламли ислоҳотлар са­­мараси то­бора жаҳон билан бўйлашаётган фаровон тур­­му­ши­миз­нинг рамзига айланиб бормоқда. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера