+998

Қизилқум ғунчалари

Тинч, омон, фаровон элдагина болаларнинг шодон кулгиси янграйди, жажжи қалблар санъат, адабиёт каби эзгулик нуридан баҳраманд бўлиб, вояга етадилар. Зеро, мусиқага, куй-қўшиққа ошно кўнгилларда меҳр-оқибат туйғулари эрта шаклланади, Ватанга муҳаббат, садоқат каби ғоялар келажак авлоднинг мустаҳкам пойдеворига айланади. Ҳукуматимиз томонидан эртамиз умиди бўлган ёш авлодга кўрсатилаётган ғамхўрлик, ёшларнинг санъатга, спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш улкан имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Навоий кон-металлургия ком­бинати томонидан 13 йилдан буён анъанавий тарзда ўткази­лаётган "Қизилқум санъат ғун­чалари" фестивали ҳар йили минглаб ўқувчи ёшларнинг санъат байрамига, дўстлик тантанасига айланади. Унда комбинатнинг "Олтин водий", "Учқудуқ", "Нуробод", "Ёшлик", "Наврўз", "Кончи", "Шодлик" ва "Фарҳод" маданият уйлари­нинг ижодий жамоаларида таҳсил олаётган 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиб келмоқда. Жорий йилдаги фестиваль республикамиз давлат муста­қил­лигининг 25 йиллиги ҳамда "Соғлом она ва бола йили"га бағишланди. Тантанада 600 на­фардан ортиқ ўқувчи ёш санъ­атнинг рақс, миллий куй-қў­шиқлар, доира, най, фортепь­яно, пианино ва бошқа жанр­ларида баҳслашиш учун йи­ғилди. Навоий шаҳрининг "Фарҳод" маданият саройида фестивал­нинг тантанали очилиш маро­сими бўлиб ўтди. Карнай-сур­най садолари остида кириб кел­ган жамоалар ижодий қо­билиятини синовдан ўтказиш­ди. Биринчи бўлиб намойиш этиш имконияти Зарафшон мада­ният уйи хонандаси Тах­мина Асилхоновага насиб этди. Фестивалнинг биринчи бос­қи­чида якка ижро, дуэт, фольк­лор гуруҳлари, доирачи­лар ан­самбллари ва оркестр чиқиш­ла­ри кузатилди. Саҳна­да ўз қо­билиятини намойиш этиш иста­ги жажжи қалблар­га ўзгача илҳом бағишлади. Кўзларида эртанги кунга умид ва ишонч акс этган Тахмина ижросидаги биринчи қўшиқ ҳам Ватанга садоқат, тинчлик ва дўстликни мадҳ этиш би­лан бошланди. Минглаб томо­шабин йиғилган зални титрат­ган, янгроқ овозда куйланган самимий орзулар митти юрак­ларнинг акс-садоси бў­либ жаранглади. — Зарафшон шаҳридаги "Олтин водий" маданият саройининг ўзида ўндан ортиқ ижодий жамоа фаолият юри­тади, — дейди "Афсона" мил­лий рақс ансамбли балет­мейс­тери Зулайҳо Мамадиё­ро­ва. — Бугунги фестивалда жамоамиз билан "Соз сеҳри" рақсини тайёрлаб келганмиз. НКМК ҳомийлигида нафақат юртимизда, балки халқаро фес­тивалларда ҳам доимий иштирок этаяпмиз. Хусусан, Россия, Украина, Болгария, Бош­қиристонда ўтказилган танловларда ғолиб бўлиб, Гран-прини қўлга киритган бўл­сак, Германияда олтин медаль соҳиби бўлдик.


Тинч, омон, фаровон элдагина болаларнинг шодон кулгиси янграйди, жажжи қалблар санъат, адабиёт каби эзгулик нуридан баҳраманд бўлиб, вояга етадилар. Зеро, мусиқага, куй-қўшиққа ошно кўнгилларда меҳр-оқибат туйғулари эрта шаклланади, Ватанга муҳаббат, садоқат каби ғоялар келажак авлоднинг мустаҳкам пойдеворига айланади. Ҳукуматимиз томонидан эртамиз умиди бўлган ёш авлодга кўрсатилаётган ғамхўрлик, ёшларнинг санъатга, спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш улкан имкониятлар эшигини очиб бермоқда.

Навоий кон-металлургия ком­бинати томонидан 13 йилдан буён анъанавий тарзда ўткази­лаётган "Қизилқум санъат ғун­чалари" фестивали ҳар йили минглаб ўқувчи ёшларнинг санъат байрамига, дўстлик тантанасига айланади. Унда комбинатнинг "Олтин водий", "Учқудуқ", "Нуробод", "Ёшлик", "Наврўз", "Кончи", "Шодлик" ва "Фарҳод" маданият уйлари­нинг ижодий жамоаларида таҳсил олаётган 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиб келмоқда.

Жорий йилдаги фестиваль республикамиз давлат муста­қил­лигининг 25 йиллиги ҳамда "Соғлом она ва бола йили"га бағишланди. Тантанада 600 на­фардан ортиқ ўқувчи ёш санъ­атнинг рақс, миллий куй-қў­шиқлар, доира, най, фортепь­яно, пианино ва бошқа жанр­ларида баҳслашиш учун йи­ғилди.

Навоий шаҳрининг "Фарҳод" маданият саройида фестивал­нинг тантанали очилиш маро­сими бўлиб ўтди. Карнай-сур­най садолари остида кириб кел­ган жамоалар ижодий қо­билиятини синовдан ўтказиш­ди. Биринчи бўлиб намойиш этиш имконияти Зарафшон мада­ният уйи хонандаси Тах­мина Асилхоновага насиб этди.

Фестивалнинг биринчи бос­қи­чида якка ижро, дуэт, фольк­лор гуруҳлари, доирачи­лар ан­самбллари ва оркестр чиқиш­ла­ри кузатилди. Саҳна­да ўз қо­билиятини намойиш этиш иста­ги жажжи қалблар­га ўзгача илҳом бағишлади. Кўзларида эртанги кунга умид ва ишонч акс этган Тахмина ижросидаги биринчи қўшиқ ҳам Ватанга садоқат, тинчлик ва дўстликни мадҳ этиш би­лан бошланди. Минглаб томо­шабин йиғилган зални титрат­ган, янгроқ овозда куйланган самимий орзулар митти юрак­ларнинг акс-садоси бў­либ жаранглади.

— Зарафшон шаҳридаги "Олтин водий" маданият саройининг ўзида ўндан ортиқ ижодий жамоа фаолият юри­тади, — дейди "Афсона" мил­лий рақс ансамбли балет­мейс­тери Зулайҳо Мамадиё­ро­ва. — Бугунги фестивалда жамоамиз билан "Соз сеҳри" рақсини тайёрлаб келганмиз. НКМК ҳомийлигида нафақат юртимизда, балки халқаро фес­тивалларда ҳам доимий иштирок этаяпмиз. Хусусан, Россия, Украина, Болгария, Бош­қиристонда ўтказилган танловларда ғолиб бўлиб, Гран-прини қўлга киритган бўл­сак, Германияда олтин медаль соҳиби бўлдик.

Вилоятимизда юзга яқин миллат ва элатлар яшайди. Фестивалда турли тилларда куйланган қўшиқлар, ранго-ранг чолғулардан таралган куй ва мусиқалар, халқлар ўрта­сидаги дўстлик ва ҳамжиҳат­лик, ўзаро тенглик ва тотувлик, фаровон кунларнинг шукрона­си сифатида янгради.

— Мен Учқудуқ шаҳридан келдим, — дейди танловнинг яна бир иштирокчиси, "Елес" гуруҳи яккахон хонандаси Эл­ва­ра Тўрейқабулова. — Қў­шиғим орқали қозоқ овуллари,Қизилқумнинг ям-яшил дала­ла­ри­ни куйлайман. Шаҳар мар­казидан олис ҳудудда яша­сак-да, замонавий мусиқа ва спорт мактаблари, яратилган шарт-шароитлар шаҳарники­дан асло қолишмайди. Кўрик-танловда қатнашишдан мақса­дим, кўпроқ дўстлар орттириш, улардан билмаганларимни ўрганиб кетишдир.

Фестивалнинг иккинчи бос­қи­чида рақс жамоалари, вокал ансамбллари танлови бўйича беллашилди. Ижодий чиқиш­лар "Булбулча" ашула ва рақс болалар ансамбли бадиий раҳбари, профессор Шермат Ёрматов, "Ўзбекистон" давлат ансамбли балетмейс­тери, Ўзбекистонда хизмат кўр­сат­ган артист Гулмира Шири­но­ва, Ўзбекистон Республи­ка­си санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси про­фес­сори, Республика компози­торлар уюшмаси раиси Рус­там Абдуллаев, шунингдек, Санъат ва маданият институти ўқитувчилари, композиторлар уюшмаси аъзолари томони­дан баҳоланиб борилди.

— Навоий вилоятида санъат­га, маданиятга бўлган эъти­бор­нинг кучли эканлигини фес­тивалнинг юқори савияда ташкил этилганида кўриш мум­кин, — дейди ҳакамлар ҳайъа­ти аъзоси Гулмира Ширино­ва. — Бадиий чиқишларда ўқув­чиларнинг ўзига хос иқтидори, образли либоси, саҳна эсте­ти­каси, ижро этиш маданияти яққол сезилиб турди. "Ширин", "Марварид", "Афсона" рақс ансамблларининг чиқишлари юқори баҳоланди. Санъатсе­вар ёшларнинг қўллаб-қувват­ланаётгани келгусида улар­нинг қизиқишлари учун катта замин бўлиб хизмат қилади.

Беш кун давом этган фести­валь чинакам дўстлик байра­мига айланди. Ҳакамлар ҳайъ­а­ти томонидан ҳар бир жамоа­нинг ижодий салоҳиятига ало­ҳида эътибор қаратилди. Асо­сий мукофот — Гран-при насиб этган "Сардоба қалдир­ғочлари" фольклор-этнографик жамоаси, "Адреналин", "Ширин" рақс дас­та­ла­ри, "Ниҳол" ўзбек халқ чол­ғу оркестри, "Садо" доира­чилар ансамбли чиқиш­лари кўпчилик­ка манзур бўл­ди. НКМК меҳнат­кашлари учун ташкил этилган катта концерт дастури барчага кўтаринки кайфият, қувончли онларни тақдим этди.


 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера