ДИЙДОР ҒАНИМАТ

май 02, 2016   - 0 +

Президентимиз  ташаббуси билан  мамлакатимизда 9 Майнинг Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилиниши  Ўзбекистонда истиқомат қилаётган  барча халқлар ва  миллатлар учун  ўтганлар хотирасини ёд этиш,  ёнимизда яшаётган кекса ва фахрийларни, азиз инсонларни доимо қадрлаш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш кераклигини ҳар лаҳзада  қалбимизга муҳрлаб туради.

            Халқимизда "Дийдор ғанимат” деган жуда  ҳикматли ақида бор. Ана шунга  амал қилган  Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида чоп  этилаётган "Навбаҳор тонги” газетаси таҳририяти бош муҳаррири, шоир Бобоқанд Умаров бир гуруҳ навбаҳорлик ижодкорларнинг   қадимий Бухоро шаҳрига ҳам  саёҳат, ҳам ижодий  сафарини  уюштириш ташаббуси билан чиқди. Бу ташаббусни туман ҳокими Абдураззоқ Нарзиев қўллаб-қувватлади ва ижодкорларнинг сафар харажатларига ҳомийлик қилди.

            Ижодкорлар дастлаб  Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари зиёратгоҳини зиёрат қилиб, сўнгра Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Бухоро вилояти бўлимида ижодий учрашувда бўлдилар. Учрашувда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Бухоро вилояти бўлими раиси Бахтиёр Асадов, Бухоро вилоят ҳокимининг Матбуот котиби Акбаржон Рустамов,  салкам  бир асрдан буён  халққа зиё тарқатиб келаётган "Бухоронома”  ва "Бухарский вестник” газеталари таҳририяти бош муҳаррири Абдужалил  Халилов  ва Бухородаги бир қатор туман ва шаҳар газеталарининг муҳаррирлари, вилоят телерадиокомпанияси  раҳбарлари, ёш ижодкорлар иштирок этди. Тадбирда ҳар иккала вилоят ижодкорлари ўзаро тажриба алмашдилар,  самимий ижодий мулоқотда бўлдилар.

            -Бутун дунёни лол қолдирган Бухоронинг  ўлмас тарихий обидалари ижодкорларга янги илҳом ва ижодий қанот берди,-дейди  ёш ижодкор, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Сарвиноз Бекбўтаева. – Олам-олам таассуротлар билан қайтдик. Устоз ижодкорлардан олган сабоқларимиз бизни замондошларимиз ҳаётидан чиройли мақолалар ёзишга ундайди албатта. Энг муҳими, биз ёш ижодкорлар учун   азиз устозларнинг дийдори ғаниматлигини яна бир карра ҳис этдик.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера