Навоийда фуқаролар йиғинлари раислари сайловига қизғин тайёргарлик кетмокда.

май 03, 2016   - 0 +

     Ўзбекистонда жорий йил май—июнь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига Навоий вилоятида ҳам пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Вилоятда 343 нафар фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 3 минг 700 дан ортиқ маслаҳатчиси сайланади.

— Вилоят марказида 30 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, сайловларда 30 раис ва уларнинг 277 маслаҳатчиси сайланиши лозим, — дейди Навоий шаҳар фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раиси Аҳрор Пирназаров. — Комиссия аъзоларининг ҳар бирига иккитадан маҳалла бириктирилган, масъуллар ҳудудлардаги ишчи гуруҳларга сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича зарур тушунча ҳамдаҳуқуқий кўмак бермоқда.

Навоий шаҳридаги «Ватан» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ишчи гуруҳи барча зарур ҳуқуқий ҳужжатлар, овоз бериш жиҳозлари билан таъминланган.

Ҳудудимизда 8 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ишчи гуруҳимиз аъзолари билан белгиланган ҳудудларда учрашув ва суҳбатлар ўтказдик, — дейди ушбу маҳалла фуқаролар йиғини ишчи гуруҳи раиси Гулнора Аджимамбетова. — Маҳалладаги кўп қаватли уйлардан 87 вакил сайлаб олинди. Маҳалладошларимиз орасида алоҳида обрў-эътиборга лойиқ,ҳаётий тажрибага эга 3 нафар фуқаро раисликка номзод этиб кўрсатилди. Маслаҳатчи номзодлари рўйхати ҳам шакллантирилди.

Вилоятда сайловларни юксак савияда ташкил этиш ва ўтказиш, муқобиллик асосида номзодлар кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалла аҳли ўзи ишонган, ташаббускор номзодни сайлаши учун барча шароит яратилмоқда.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера