Соғлиқни сақлаш вазирлиги ягона ишонч телефонини ишга туширди

май 03, 2016   - 0 +

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003 рақамли ягона ишонч телефонини ишга туширди. Кеча-кундуз ишлайдиган телефон рақами орқали ахборот олиш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларининг қонунга зид ҳаракатлари ҳақида хабар бериш мумкин.

Ишонч телефони орқали маслаҳатлар фуқаронинг исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ҳамда фамилияси маълум қилинганидан сўнг берилади.

Амалга оширилган ёки амалга оширишга тайёрланаётган ҳуқуқбузарлик белгилари мавжуд бўлган эгаси номаълум (аноним) ахборот ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширилиши мумкин.

Бунгача 1003 телефон рақами Тошкентдаги Doctor Service клиникасига тегишли эди. Энди мазкур клиника диспетчерлик хизмати билан 1072 телефон рақами орқали боғланиш мумкин.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера