Ўзбекистондаги ўқув марказида ўқиб, нуфузли чет эл университети дипломини қўлга киритиш ҳақида

май 17, 2016   - 0 +

Ўзбекистондаги ўрта махсус таълим муассасаларини ҳар йили 500 мингдан ортиқ ўқувчи тамомлайди, бироқ уларнинг фақат 60 мингга яқини олий ўқув юртлари талабасига айланади.

«Fast and Easy» ўқув маркази мамлакатимизнинг қийинчиликлардан қўрқмайдиган, ўз устида ишлашга тайёр, энг асосийси, нуфузли маҳаллий ва халқаро молиявий-иқтисодий ташкилотларда карьера қилиш истагида бўлган тиришқоқ ёшларни ACCA (Association of Chartered Certified Accountants) курсини ўрганиш воситасида Англиядаги нуфузли Оксфорд-Брукс университети бакалавр дипломини қўлга киритишга чорлайди.

Ўзбекистон Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2015—2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиши белгилаб қўйилган. Шу муносабат билан, кейинги йиллар давомида Ўзбекистонда айниқса халқаро бухгалтерия стандартлари йўналишида зарур билим ва кўникмага эга мутахассисларга бўлган талаб сезиларли ошиши кутилмоқда. «Fast and Easy» ўқув марказининг жорий таклифи эса ушбу фармонидан келиб чиққан талаблар ижросини таъминлаш йўлидаги камтарона бир ҳаракатдир.

1904 йилда асос солинган ACCA (Association of Chartered Certified Accountants) бугунги кунда профессионал доираларда юқори мақомга эга олий тоифали бухгалтерларнинг энг йирик халқаро касбий ташкилоти бўлиб, мазкур — ACCA малакасига эга бўлиш халқаро миқёсда энг обрўли кўрсаткичлардан бири саналади. Дунёнинг қарийб барча давлатлари томонидан тан олинадиган ACCA курси молиявий масалалар бўйича директорлар, бош бухгалтерлар, ички ва ташқи аудиторлар, молиявий таҳлилчилар, шунингдек, профессионал таълим олиш ниятида бўлган талабаларга мўлжалланган. ACCA курсида таълим олаётганлар ва, энг асосийси, ACCA имтиҳонларини муввафақиятли топширган талабалар параллел равишда Оксфорд-Брукс университетининг бухгалтерия ҳисоби бўйича бакалавр дипломини ҳам қўлга киритиши мумкин.

Ўзбекистонлик талабгорларда «Fast and Easy» ўқув марказида ACCA курсларини тўлиқ ўқиб, Оксфорд-Брукс университетининг бакалавр даражасини олиш учун зарур барча билимларни чуқур эгаллаш имконияти мавжуд. Агар талаба инглиз тилини билса (IELTS’да 6 дан юқори баллга эга бўлса), Оксфорд-Брукс университети дипломи ва ACCA дипломини қўлга киритиш учун 4 йил, агар талаба инглиз тилида зарур кўникмага эга бўлмаса, 5 йил керак бўлади (бунда «Fast and Easy» таълимнинг биринчи йилида талабага инглиз тили ва математика бўйича сабоқ беради). Талабгорлар кўплиги сабаб, «Fast and Easy» ўқув маркази 5 йиллик дастурга имтиҳон асосида қабул эълон қилган.

ACCA ўқув курсларининг ҳар бир йўналиши бўйича дарслар юқори малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. 4—5 йиллик ўқув даври мобайнида коллеж битирувчиси ҳисобланган талаба 14 та, университетни тамомлаб, сўнг ACCA курсларига ёзилган тингловчи эса 9 та имтиҳон топширади (имтиҳонларнинг бари масофадан туриб, Ўзбекистонда — British Council ваколатхонасида ёки «Fast and Easy» ўқув марказида топширилади), асосий имтиҳон — диплом ҳимояси эса Англиянинг бевосита Оксфорд-Брукс университети профессорлари томонидан ўтказилади.

Муваффақиятли диплом ҳимояси — нуфузли маҳаллий ва халқаро молия, суғурта, бухгалтерия компаниялари, ташкилотлари ва банклардаги унумли фаолият дебочаси учун асосдир. «Fast and Easy» ўқув маркази мутахассислари ўз талабалари фақат ва фақат муваффақиятли диплом ҳимояси учун тайёрлайди. Асосийси, Ўзбекистондаги ўқув марказида ўқиб, чет элдаги нуфузли ва Ўзбекистонда ҳам тан олинадиган олий таълим муассасаси дипломини қўлга киритасиз.

Мурожаат учун телефон:

(+998-95) 195-88-48
(+998-97) 703-85-23

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера