Навоийлик футболчилар ғалабаси

май 28, 2016   - 0 +
 
Олий лиганинг 9-турида "Андижон” Навоийда "Қизилқум” меҳмони бўлди. Бунгача чемпионат доирасида сафарда ғалаба қозона олмаётган "бургутлар” ушбу қора анъанага чек қўйиш мақсадида "олтин изловчилар”га қарши жиддий тайёргарлик кўрди. Аммо шу куни мезбонларга ҳам уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Шу боис улар ғалаба йўлида барча чораларни ишга солди дейиш мумкин.
 
Ўйин ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, "Андижон” учун баҳс аввалига ёмон бошланмади. 24-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Отабек Валижонов чаққон харакатлари билан чап қанотдан тўпни рақиби жарима майдони ичига ҳаволатиб ошириб бергач, "Қизилқум”нинг грузиялик ҳимоячиси Георгий Квесиешвили кутилмаганда боши билан билан тўпга зарба бериб, ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди – 0:1.
 
Шундан сўнг майдон эгалари жавоб тўпини киритиш мақсадида астойдил ҳужумга ўтди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас ҳисоб тенглашди. Илҳом Юнусов ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. "Андижон” жарима майдони ичига етказиб берилган тўпни Андрей Деркач боши билан дарвоза тўрига аниқ жойлаб қўйишга эришди – 1:1.
 
33-дақиқада эса мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишга эришди. Жарима майдони ичида юза келган хавфли вазиятни Ваҳобов гол билан якунлади. Аниқроғи у жамоадоши Вячеслав Шевченко томонидан етказиб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 2:1 кўринишга келтирди.
 
Шу тариқа жамоалар танаффусга ушбу ҳисоб билан чиқиб кетди. Иккинчи бўлимда майдонда кескин кураш янада авжига чиқди. Футболчилар ҳар бир тўп учун курашда бир-бирларини ортиқча аяб ўтирмади.  Эътибор беринг, учрашувни бошқариб борган ҳакам Ҳасан Рўзиев шу куни мезбон жамоанинг учта футболчига сариқ карточка, "Андижон”дан эса 7та ўйинчига сариқ ва 1та қизил карточка кўрсатди!!! "Андижон”нинг етакчиларидан бири бўлган Отабек Валижонов учрашув сўнггида кетма-кет иккита сариқ карточка олиб, майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди.
Шу тариқа учрашувда бошқа гол қайд этилмади ва жамоамиз Навоийда жуда ҳам аламли мағлубиятга учради. Холбуки баҳс тенг курашлар остида ўтди.
Энди "бургутлар”нинг учрашуви 21 май куни Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган "Қизилқум”га қарши кечади.
 
 
14.05.2016
Олий лига, 9-тур
 
«Қизилқум» (Навоий) – «Андижон» (Андижон) – 2:1 (2:1).
Навоий. "Ёшлар спорт мажмуаси” стадиони 10231 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент) – 8,3, Олим Абдувосилов (Тошкент) – 8,6, Алишер Усмонов (Тошкент) – 8,6, Комилжон Расулов (Қарши) – 8
Назоратчи: Булат Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.
Голлар: Андрей Деркач (27), Баҳриддин Ваҳобов (33) – Георгий Квесиешвили (24, автогол).

«Қизилқум»: 22. Артём Макосин, 5. Георгий Квесиешвили, 9. Ғайрат Жумаев, 10. Баҳриддин Ваҳобов (98. Бекзод Ғанижонов, 90), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Отабек Нарзуллаев (7. Сарвар Холматов, 64), 18. Самандар Шодмонов, 20. Вячеслав Шевченко, 25. Азизбек Усмонов, 27. Илҳом Юнусов, 33. Андрей Деркач.
Захира: 1. Эркин Жабборов, 70. Нодирхон Камолов, 90. Руслан Искандаров, 91. Элёр Акбаров, 99. Алишер Юсупов.

«Андижон»: 46. Хуршид Ходжаев, 3. Даврон Турсунов, 4. Азамат Исроилов, 6. Иброҳим Отахонов, 9. Отабек Валижонов, 10. Анвар Бердиев (14. Исломбек Исоқжонов, 60), 18. Фарҳод Бекмуротов (77. Ғулом Ўрунов, 67), 24. Иброҳим Раҳимов (7. Алишер Шоғуломов, 77), 27. Раббимжон Ҳасанов, 84. Неманья Йованович, 89. Бобур Акбаров.
Захира: 12. Нодиржон Ашурматов, 2. Турсунбой Ҳусанов, 13. Рустам Аъзамов, 26. Бахтиёр Қосимов.

Огоҳлантиришлар: Андрей Деркач (37), Баҳриддин Ваҳобов (51), Алишер Усмонов (63) – Анвар Бердиев (14), Иброҳим Отахонов (20), Фарҳод Бекмуротов (38), Неманья Йованович (58), Исломбек Исоқжонов (62), Ғулом Ўрунов (66), Отабек Валижонов (90+2).

Четлатиш: Отабек Валижонов (иккинчи сариқ, 90+2).
Энг яхши ўйинчилар: Илҳом Юнусов – Бобур Акбаров.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера