Хатирчида янги сув омбори қурилди

май 28, 2016   - 0 +

 

 


Навоий вилояти Хатирчи туманида "Кўксарой” сув омбори қурилиши ишлари якунланди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, Лангар тоғидан оқиб тушувчи сой, булоқ ва сел сувлари тўпланишидан ҳосил бўладиган сув омбори 7,5миллион куб метргача сувни сақлаш қувватига эга. 78 гектар майдонни эгаллаган мазкур иншоотда тўпланаётган сув миқдори ва таркибини аниқлаш, уни тақсимлаш учун замонавий ускуналар ўрнатилган.

Мутахассисларга кўра, унинг сув бериш қуввати йилига қарийб 12 миллион куб метрдир. 

– Мазкур иншоот тумандаги салкам минг гектар экин майдонини сув билан таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, муҳими, сел-тошқин ва офатларнинг олдини олишга хизмат қилади, – дейган агентликка"Ўзмахсуссувқурилиш” ихтисослашган компанияси давлат корхонаси "Зарафшонмахсуссувқурилиш” филиали директори Ёқуб Юсупов. Унинг айтишича, сув омборини қуришга қарийб 21 миллиард сўм маблағ сарфланган.

 

Xatirchi.uz веб-сайти маълумоти: 

Туманимиздаги Кўксарой сойи ҳудуддаги энг серсув сойлардан саналади. Бироқ унинг суви асосан беҳуда оқиб ётар, серёғин пайтларда сел ҳосил қилиб аҳолига ташвиш туғдирарди. Унинг сувидан оқилона фойдаланишнинг, табиий офатнинг олдини олишнинг ягона йўли сойга тўғон қуриб, сув омбори барпо этиш эди.

  2011- йилда бошланган қурилиш ишлари жорий йилда якунланди.

  Кўксарой сув омбори қурилишига 21 миллиард сўм сарфланди. Омборнинг сиғими 7,5 миллион куб метрни ташкил этсада, унинг фойдали сув ҳажми 11,5 куб метрни ташкил этади. Бу эса туманимизда қўшимча 1,5 минг гектар суғориладиган ер пайдо бўлади деганидир.

  Сув омбори очилиши муносабати билан у ерда тантанали тадбир ташкил этилди. Унга туманимиз фахрийлари, ишлаб чиқариш илғорлари, соҳага тегишли ташкилотлар вакиллари, сув омбори қурилиши жонкуярлари таклиф этилди.

  Маросимни туманимиз ҳокими Ғ.Алиев кириш сўзи билан очди. Сўнгра вилоятимиз ҳокими Э.Турдимов, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Ш.Ҳамроев, меҳнат фахрийси Г.Муҳаммадиев мамлакатимиздаги бунёдкорлик ишлари, қишлоқ хўжалигига, аҳолининг турмуш фаровонлигига берилаётган эътибор, бунда Кўксарой сув омборининг аҳамияти ҳақида батафсил сўзлашди.

  Рамзий тасма тантанали равишда қирқилгач, тадбир иштирокчилари қурилиш ишлари билан танишиб, омбор қурилишига юксак баҳо беришди.  

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера