Навоийликлар ғолиб

май 30, 2016   - 0 +

"Ёшлар маркази"да Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси марказий Кенгашининг "Ёшлар қаноти" қошидаги "Ёш сиёсий билимдонлар" клуби аъзолари ўртасида "Ўзбекистондаги иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий жараёнлар ёшлар нигоҳида" республика кўрик-танловининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Самарқанд ви­лоя­ти­нинг "Аф­ро­сиёб", Жиззах­нинг "Статус" ҳамда вилояти­миз­нинг "Истиқлол" жамоалари ўз билим ва ма­­­ҳоратини 3 та шарт бўйича синовдан ўт­каз­ди.

— Танловда қатнашиш истагини бил­ди­ра­ётганлар сафи йилдан-йилга кенгайиб бо­раётгани ёшларимизда юрт тақдирига дахл­дорлик ҳисси тобора ортаётганидан далолат бе­ради, — дейди партия вилоят Кенгаши "Ёш­лар қаноти" етакчиси О. Мўминов. — Бу­гун­ги кунда вилоятимиздаги 13940 нафар пар­­тия аъзосининг 7227 нафари ёшлардир. Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, халқ де­пу­татлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаш­ла­рига ЎзМТДПдан сайланган жами 93 нафар депутатдан 5 нафарини 30 ёшгача бўлган ёш­лар ташкил этмоқда.

Қизғин беллашувлар давомида жамоалар Ўз­­бекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, ЎзМТДП дастури ва сайловолди платформаси, дунёда ва диёримизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жа­­раёнлардан нечоғли хабардорлигини на­мойиш этди. Шунингдек, "Ёшлар мустаҳкам оила ва бахтли келажак иштирокчиси" шар­ти­­да "оммавий маданият"нинг ёшлар онгига таъ­сири, ақидапарастлик, тинчлигимизга хавф солувчи диний экстремизм ва мис­сио­нер­ликнинг салбий оқибатлари", глобаллашув жараёнида интернет, ижтимоий тармоқлардан тарқалаётган иллатлар, уларнинг фожиавий оқибат­лари ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий саҳ­на кў­ринишларини томошабинлар эътиборига ҳавола этишди.

Танлов якунларига кўра, "Истиқлол" жа­моа­си ғолиб бўлиб, мамлакат босқичида иш­тирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. Fо­либларга диплом ва эсдалик совғалари топ­ширилди.


 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера