"Бўстон чинниси" арзон ва сифатли

июн 06, 2016   - 0 +

Мамлакатимиз иқтисодини барқарор ривожлантириш, ички бозорни арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилашда кичик бизнес, хусусий тадбиркорликнинг ўрни беқиёс. Мазкур йўналишдаги устувор вазифаларни амалга ошириш, хусусан, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилишда қабул қилинган бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар дастуриламал сифатида хизмат қилаяпти. Бу, албатта, ишбилармон, яратувчи соҳа вакилларига берилган кенг имкониятдир.

Қизилтепа туманида фаолият олиб бора­ётган "Бўстон чинниси" хусусий корхонаси бугунги кунда ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, ишини янада кенгай­тириш, сифатли маҳсулотлари билан ички бозорда ўз ўрнини топишга эришмоқда. Корхонанинг ташкил топганига унча кўп бўлмади. Аммо бежирим ясалган идишла­ри билан қисқа вақт ичида довруғи нафа­қат ўзимизда, балки қўшни вилоят бозор­ларигача бориб етди. Бунда тиниб-тинчи­мас, ишнинг кўзини биладиган, ишбилар­мон раҳбар Мухтор Шариповнинг меҳна­тини алоҳида эътироф этиш жоиз.

— Тадбиркорликка ҳавас ёшлигимдан бўлган. Кулолон қишлоғида туғилганим, ҳудудда ҳунармандларнинг кўплиги ҳам бу касбга қизиқишимга сабаб бўлса керак, — дейди тадбиркор. — Москва шаҳрига бор­ганимда чинни идишлар тайёрлана­диган кўплаб завод, фабрикаларда бўлиб, у ердаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишганман, технологияларини ўрганган­ман. Юртимизда бу соҳа вакилларига кўплаб имкониятлар яратилгани, қолаверса, уларга фаровонлик асосчилари сифатида эътибор қаратилаётгани менга янада куч, ғайрат бағишлаб, хусусий тадбиркорлик йўналишида иш бошлашимда далда бўлди. Корхонамизни Косагарон қишлоғида таш­кил этганимнинг рамзий маъноси бор. Ҳудудда азалдан қўли гул ҳунармандлар яшаган. Уларнинг руҳи бизни ҳамиша қўл­лашига ишонаман.

Корхонада 20 нафардан ортиқ ишчи меҳ­нат қилади. Уларнинг аксарияти коллеж би­ти­рувчиларидир. Маҳсулотнинг бошла­ни­ши­дан тайёр бўлгунгача жараёнда бир-бири­дан чаққон, қобилиятли ёшларнинг машақ­қатли меҳнати сезилиб туради. Улар ўз ижо­дий тасаввурларидан келиб чи­қиб, идишларга янада зеб бе­риш­га, безашга ҳаракат қиладилар. Харидорлар эса бу меҳ­нат маҳ­су­лидан ҳамиша мам­нун.

 — "Бўстон чинниси"да 12 тур­даги маҳсулот етиш­­­тирилади, — дейди иш юритувчи Суннат Қур­бонов. — Катта, кичик ўл­чам­даги ко­са, тарелка, чой­­нак, пиёла, шу­­­­­­­нингдек, ёритиш учун фой­да­ла­ни­ладиган изоляторлар ҳам иш­лаб чиқарамиз. Маҳсу­лот­ла­римизнинг сифати кўп бор эъ­ти­­роф этилган. Нархи ҳам чўн­такбоп. Иш­латиладиган қум ара­лаш­ма­ларини Ангрен тумани, Са­марқанд, Қашқадарё вилоят­ларидан келтирамиз. Цехда 2 та асосий печ бор. Россия тех­но­логиялари асосида ясалган печнинг ишлаши учун ҳам газ, ҳам электр энергиясига мос­лаш­ти­рилган. Янги, Хитой тех­но­ло­гиялари билан ўрнатилган ус­ку­на эса фақат газ билан иш­лайди. У тежамкор ва қулай­ли­ги билан иш­нинг унуми, сама­ра­дорли­ги­ни оширади.

Корхонада бир ойда ўртача 35 миллион сўмлик маҳсулот со­ти­лар экан. Бу ишчиларга да­ро­мад, фойда, шунингдек, бо­зор­да нарх-навонинг мўъ­та­дил бўлиши, хонадон­ла­ри­­миз­­ни ўзимизда иш­лаб чиқа­рилган чиройли идиш­­­­­­лар билан таъ­мин­лаш имкони мавжуд, де­га­нидир. Дар­воқе, ишчи хо­­димларнинг саъй-ҳа­ра­кати юртимизда анъ­ана­вий тарзда таш­кил этиб келинаётган тур­ли тан­­лов, тадбирлар ми­со­ли­да ҳам ўз самарасини бе­раяпти. 2012 йилда "Та­шаб­­бус" кўрик-танлови­нинг рес­публика босқи­чи­да совринли ўринни эгал­­­­­­лаши, жорий йил­нинг ап­рель ойида Навоий шаҳ­­­­рида бў­либ ўтган 10-ҳу­ду­дий саноат яр­мар­каси ва кооперация бир­жасидаги фаол ишти­ро­ки бунинг ис­ботидир. Бу ор­қали тад­бир­кор ҳам­касб­­лари би­лан таж­риба ал­ма­шибгина қол­май, ха­ри­дор­лар со­нини оши­­риш­га ҳам эриш­­ди. Яъни НКМК, "На­­воий электр тар­­­­моқ­лари" ҳудудий ак­ция­дор­лик жа­мияти, "Жиз­зах электр тар­моқ­лари" ҳудудий ак­ция­дор­лик жа­мияти билан шарт­­­нома­лар им­золанди. Ке­ла­жакда кор­хона хо­дим­лари маҳ­су­лотлар ту­рини бун­дан ҳам кў­пайтириб, иш фао­лиятини янада кенгай­ти­риш­­ни, хориждан за­мо­навий та­лаб­лар асосида иш­лайдиган янги тех­но­логиялар кел­ти­риш­ни ол­­дига мақ­сад қи­либ қўйган. 

Мустақиллик берган имконият ту­файли бугун оддий бир инсон элга нафи тегадиган катта тад­бир­корга айланди. Нати­жада ма­ҳалладаги кўплаб ёшлар иш би­лан таъминланди, бо­зорлари­миз­да миллий маҳсулот тури  кў­пайди.

Ишонамизки, яқин йиллар ичи­да Бўстон чинниларининг ёқим­­ли жаранги, уларда ичиладиган чойнинг ўзгача таъм, ма­засини на­­фақат юртдошларимиз, балки ташқи бозор ха­ри­дорлари ҳам эъ­тироф этишади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера