“Навоий” ЭИИЗ ҳамда “Жиззах” ва “Ангрен” МИЗ

июн 08, 2016   - 0 +

 

 "Навоий” ЭИИЗ ҳамда "Жиззах” ва "Ангрен” МИЗ берилаётган божхона имтиёзларининг аҳамияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

     8 июль куни Олий ҳарбий божхона институтининг кичик залида Давлат божхона қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил биринчи ярми учун "Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси" га мувофиқ "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси, "Жиззах" ва "Ангрен" махсус индустриал зоналарида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига берилаётган божхона имтиёзларининг аҳамияти мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари, божхона хизмати полковниги Г.Шукуров иштирок этиб, республикада иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, шу орқали жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш, хорижий сармояларни ва энг аввало тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида сўзлаб ўтди.

 

     Анжуман давомида "Ангрен" ва "Жиззах" махсус индустриал зона субъектлари томонидан лойиҳаларни амалга ошириш доирасида, Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар божхона тўловлари тўлашдан озод қилинганлиги, мазкур имтиёзлар киритилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб 3 йилдан 7 йилгача муддатга берилиш мустаҳкамлаб қўйилганлиги ҳақида сўз борди.

     Ҳусусан, "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси субъектлари учун жорий қилинган божхона тўловларидан имтиёзлар кўпроқ экспортни ривожлантиришга қаратилган бўлса, "Ангрен" ва "Жиззах" махсус индустриал зонасида жорий қилинган имтиёзлар ушбу ҳудудларга чет эл инвестицияларини кўпроқ кириб келишини рағбатлантириши, "Ангрен" ва "Жиззах" махсус индустриал зонасига амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари бўйича божхона тўловларидан имтиёзни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарор ва фармойишлари қабул қилинган ва улар асосида божхона тўловларидан озод этиладиган товарлар рўйхати тасдиқланганлиги ҳақида тўхталди.

     Анжуманда "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси, "Ангрен" ва "Жиззах" махсус индустриал зоналарида рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектларга ушбу зоналар учун жорий қилинган имтиёзлардан ташқари жорий қилинган божхона тўловларига оид шу ва яна бошқа имтиёзлар юзасидан ҳам батафсил маълумотлар берилди.

     Тадбирда журналистлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.


 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера