Абитуриентлар учун энг фойдали маслаҳатлар

июн 09, 2016   - 0 +

   Саноқли ойлардан кейин олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Айни пайтларда эса аксарият абитуриентлар билим олиш, мактаб ва коллежларда эгаллаган билимларини такрорлашга қаттиқ киришган. Кимдир репетитор ёллаб, машғулотларга қатнаётган бўлса, кимдир мустақил шуғулланмоқда.  Демак, бўлғуси талабалар эътибор қаратиши лозим бўлган тавсиялар қуйидагилардан иборат.

Вақтингиздан унумли фойдаланинг

Айрим абитуриентлар имтиҳон бошланишига бир кун қолганда: "Қанийди яна бир ҳафта вақт берилсаю яхшилаб такрорлаб олсам”, деб орзу қилади. Бундай ҳолга тушиб қолмаслик учун синовларга вақт борида тайёргарлик кўриб бориш керак. Бунинг учун вақтингизни самарали тақсимлаб чиқинг. Ҳар хил фойдасиз машғулотлар, "Одноклассники”, "Фейсбук” ёки Telegram учун қимматли вақтингизни исроф қилманг.

Мияга зўриқиш берадиган ортиқча ахборотлардан халос бўлишга ҳаракат қилинг. Бунинг энг тўғри йўли — ижтимоий тармоқлар, дўстлар билан учрашув ва суҳбатлардан имтиҳонгача узоқлашиш. Агарда бу қўлингиздан келмаса, севимли ресурсларга кирадиган вақтингизни чекланг — кунига 10-20 дақиқадан ошмасин. Акс ҳолда улгурмаслигингиз мумкин.

Тўғри овқатланинг

Унутманг, миянинг яхши ишлаши учун унга етарли миқдорда суюқлик керак. Шунинг учун доимо ўқиётган вақтда олдингизда ичишга сув ёки кўк чой бўлсин.
Шифокорлар абитуриентлар эрталабки нонуштага катта эътибор қаратиши кераклигини уқтиради. Эрталабки овқат кишига кун давомидаги зарур энергияни беради. Эрталаб организм "уйқудан уйғониши” учун бир стакан сув ичинг, орадан қанчадир вақт ўтиб овқат енг. Нонушта клетчатка ва оқсилга бой бўлиши шарт: сули бўтқаси (овсяная каша), тухум, ёғсиз творог, пишлоқ, ёнғоқ, хўл ва қуруқ мевалар.
Тушлик ва кечки овқатда В гуруҳига мансуб витаминлар ва темирга бой маҳсулотлар — қизил гўшт ва жигар, балиқ, йирик майдаланган буғдой ва бошоқли ўсимликлар унидан ёпилган нон, рангли карам, қўзиқоринлар кони фойда. Овқатланишлар орасида ҳам енгил тамадди қилиб олишни унутманг. Лекин конфет, чипс, газли ичимликлар каби кимёвий моддалар қўшилган егуликлардан узоқроқ бўлинг, улар ўрнига мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг. Баъзида қора шоколад еб туринг. Унинг аччиқроғини танланг — миянинг яхшироқ ишлашига ёрдам беради.

Ўқишга ақл билан ёндашинг

Кириш имтиҳонларига тайёргарлик вақтида катта ҳажмдаги ахборотлар билан ишлашга тўғри келади, табиийки, бу пайтда организм чарчайди. Тайёргарлик вақтида қийналиб қолмаслик учун танаффус қилиб туришни ҳам унутманг. Ҳар 40-50 дақиқада 10-15 дақиқа дам олиш тинимсиз 8 соат ўқигандан кўпроқ фойда беради.
Ўқиган нарсаларни эсга олиб туриш ҳам керак: дастлаб мавзуни ўқигандан 15-20 дақиқадан кейин бир эсга олинг, 8-9 соатдан кейин такрорланг, бир суткадан кейин яна эсланг. Ҳар бир такрорлашда хатоларга диққат қаратинг ва уларни таҳлил қилинг. Бирор маълумотни 2-3 дақиқа давомида эслашга уриниб кўринг, эслолмасангиз, китобни очиб, ўқиб кўринг.

Машғулотлар турини алмаштириб туринг

Доимо битта машғулот билан банд бўлиш одамни зериктириб, иштиёқини сўндириб қўйиши мумкин. Шунинг учун узоқ вақт ўқиш ёки маъруза эшитишдан кейин тоза ҳавода сайр қилиш, югуриш, бир жойда сакраш, сўнгра тест ёки машқ ечиш фойдали. Машғулотлар турининг алмашиб туриши мияни тез чарчашдан халос этиб, ўқиш учун янги кучларни тўплашга ёрдам беради.

Билимларни визуаллаштиринг

Схемалар, жадваллар ва диаграммалар абитуриентнинг энг яқин дўстларидир. Визуал ҳолатда берилган информация мияда осонроқ эсда қолади. Уларни ўзингиз тайёрласангиз, янада яхши. Чунки бу хотира санъати – мнемониканинг айни ўзидир. Ватерлоо университети (Канада) олимларининг таъкидлашича, чизиш — эслаб қолишнинг энг самарали усулидир. Визуал "шпаргалка”ларни яратиш учун рангли фломастер ва ручкалардан фойдаланинг. Улар ёрдамида энг муҳим маълумотларга белги қўйиб боринг.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера