Истироҳат боғининг кўркам манзараси

июн 10, 2016   - 0 +

Навоий шаҳрида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари қаторида бошқа ҳудудларда ҳам янги боғ ва хиёбонлар, фавворалар барпо этилиб, мавжудларини бугунги кун талаблари даражасида реконструкция қилиш юзасидан аниқ режа-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаракатлар бошлаб юборилган.

Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида олиб борилган бунёдкор­лик ишлари натижасида бугун шаҳар кўркига кўрк қўшилиб, атроф-муҳит мусаффолигини таъ­­­­­мин­лашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Эн­диликда бу боғ аҳолининг севимли ҳордиқ мас­ка­нига айланган.

— Боғ дастлаб шаҳар аҳолиси ва меҳ­мон­ла­ри­нинг сайр қилиб, маданий ҳордиқ чиқаради­ган маскани вазифасини бажарган бўлса-да, ке­йинчалик бу ерда шаҳарсозлик талабларига мос келмайдиган ошхона ва кафелар қурилиб, муддатини ўтаб бўлган аттракционлардан фой­даланилар эди, — дейди боғ директори Мансур Ҳа­мидов. — Бу боғнинг табиати, яшиллик ола­мига салбий таъсир кўрсатар, сайр қилувчилар­га хуш кайфият улашиш мушкул эди. Натижада, боғда тартибсизлик, маъюслик ҳукмрон бўлиб қол­ганди. Капитал реконструкция ишларидан сўнг ушбу маскан ҳақиқий маънодаги маданият ва ис­тироҳат боғига айланди.

Қарийб  40 гектар майдонни эгаллаган боғ­нинг 20 гектарлик қисми тубдан янги қиёфа касб этди. 11 миллиард 500 миллион сўм маб­лағ эвазига амалга оширилган реконструкция иш­­ларидан сўнг бу маскан маданият ва ис­ти­роҳат боғи мақомига эга бўлди. Эскирган ат­трак­цион ва ўйин қурилмалари ўрнига 30 тур­даги энг замонавийлари ўрнатилди. Ёзги ам­фи­театр, миллий ўйинлар ва кураш майдони ташкил этилди. Иккита янги рангли ва муси­қа­ли фаввора қурилди.

Боғнинг ғарбий қисмида барпо этилган Аква боғ ёзда аҳоли ва болаларнинг севимли мас­канига айланди. 4 миллиард 5 миллион сўмга ташкил этилган боғ ўтган беш йил ичида 60 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатган.

Қурилиш-ободонлаштириш ишлари жараё­ни­да маданият ва истироҳат боғининг табиати ва гў­заллигига алоҳида эътибор қаратилди. Ху­су­сан, 20 гектарлик майдонга хориждан келтирил­ган ноёб манзарали дарахт кўчатлари ва бута­лар экилди. Бугун маскандаги япон сафораси, каш­­тан, Қрим қарағайи, эман, сарв дарахт­лари зарур меъёрлар асосида парваришлан­моқ­да. Боғдаги сўлим манзара ва яшилликни сақлаш мақсадида суғориш тизими янгидан таш­кил этилди.

Ҳудуднинг тунги ёритиш тизимлари ҳам бу­тунлай янгича дизайн асосида яратилди. Энди­ликда боғ тунда ҳам кундузгидек ёруғ бўлиб, ки­шилар бемалол сайр қилишлари, атрофдаги гў­залликдан баҳраманд бўлишлари мумкин.

— Невараларим ва фарзанларим билан кечки сайрга чиқишни одат қилганман, — дейди Мир­комил Икромов. — Бугун боғнинг кўриниши бу­тун­лай ўзгача. Илгари ишдан чарчаб, боғ сай­рига чиқсангиз тутун ва турли овқат ҳиди ди­моқ­­қа урилар, шовқин-сурон, ўйдим-чуқур лой йўлаклар кайфиятингизни хира қилар эди. Эн­диликда атрофдаги ободлик ва осудалик, му­саффо табиат кишига тетиклик ва завқ бағиш­лайди. Замонавий атракционларда невара­ла­рим маза қилиб, ҳордиқ чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт иш­лари вазирлиги ҳамда Республика халқ ижо­диёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази томонидан 2015 йилда ўт­ка­зилган "Намунали маданият ва истироҳат боғи" кўрик-танловининг республика босқичида На­воий шаҳридаги мазкур боғ биринчи ўринга му­носиб кўрилгани ҳам бежиз эмас.

Бир сўз билан айтганда навоийликларнинг се­вимли масканига айланган боғмамлакатимиз мус­тақиллигининг 25 йиллигида янада чирой очмоқда.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 
  • Ну вот и дождались! наконец Отряд самоубийц (2016) уже появился on-line в отличном качестве.
    zhagallinavera 11 июн 2016 08:32

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера