Муқаддас заминимизни эъзозлайлик

июн 16, 2016   - 0 +

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида «қишлоқ хўжалиги соҳасида мутлақо янги иқтисодий муносабатлар жорий этилиб, фермерлик ҳаракати учун катта имкониятлар яратилгани, ҳозирги кунда фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 90-92 фоизини етказиб бериш билан бирга, қишлоқ тарққиётида ҳал қилувчи ижтимоий-сиёсий ҳаракатга ва етакчи кучга айланиб бораётганини кенг ёритиш» ҳақида айтиб ўтилган.

90 йилларда юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало дон, картошка, сув ва қандолат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи импорт ҳисобидан қопланган бўлса, ҳозирги вақтда уларнинг 96 фоизи мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида юртимизда озиқ-овқат маҳсулотларини турларини янада кўпайтириш, сифатини ошириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш борасида жуда кенг кўламдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жойларда уни ижросини ўз вақтида бажаришга муҳим эътибор қаратилмоқда.

Шу кеча-кундузда мамлакатимизнинг қайси бир бурчагида бўлманг, жонажон юртимизнинг йигирма беш йиллик байрамига қизғин тайёргарлик кўриш  ва уни  ҳар бир жабҳада муносиб кутиб олиш борасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан қишлоқ хўжалик соҳасида ҳам ана шу улкан тадбирга ҳисса қўшиш ишқи билан тер тўкаётган деҳқон ва фермерларимиз нафақат бизнинг дастурхонларимизни балки Россия бозорларини ҳам харидоргир  мева ва сабзавотлар билан тўлдириш  борасида тер тўкмоқдалар.

ХХ асрнинг 80-90 йилларида юртимизда  картошка маҳсулотлари  асосан Россия ўлкаларидан олиб келинарди, мустақилликка эришганимиздан сўнг деҳқон ва фермерларимизга шу соҳа олимларига берилган кенг имкониятлар натижасида полиз, сабзавот экинлари ва картошканинг 170 дан ортиқ навларини етиштирилиб, аҳолига етказилиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россияга бўлган расмий ташрифи чоғида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашган чоғида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги кун сайин ривожланиб бораётганини алоҳида эътироф этиб, Россия бозорига мева ва сабзавот етказиб бериш ҳажми оширилишига тўхталиб ўтилиб, музокарада мамлакатимизда етиштирилган мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш ва турини кенгайтиришга келишиб олинган эди. 

Шу асосда юртимиз деҳқон-фермерлари сифатли, мазали ва арзон мева ва сабзавотлар етказиб, уларни Россия бозорларига етказиб беришга муносиб ҳисса қўшишмоқда. Евроосиё  комиссияси  маълумотларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистон Россияга 33,4 млн долларлик мева-сабзавот етказиб берган. Ўзбекистон матбуот ва интернет нашрларида тарқалган хабарларга кўра эса Россия делегацияси билан ўтказилган музокараларда Ўзбекистон Республикаси Россияга йилига 800 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришга имкониятига эга эканлиги қайд этилган.

Навоий вилоятининг 54 минг гектардан ортиқ экин майдонларида етиштирилаётган мева, узум, сабзавот, полиз, картошка маҳсулотларидан ҳам юқори ҳосил олиш борасида иш олиб борилмоқда. Етиштирилган тайёр маҳсулотларнинг асосий қисми ички бозорга йўналтирилса, шунинг 9,1 минг тоннаси қиш  мавсуми учун заҳирага  қолдирилади, 19 мингтоннаси  эса экспорт қилинади.

Навоий вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси мутахассисларининг таъкидлашича,  етиштирилаётган маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, экспорт қилиш, шу соҳадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш борасида доимий иш олиб  борилмоқда.

Жонажон юртимиз, муқаддас заминимиз тупроғи олтинга тенг, унда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, полиз ва сабзавот экинларининг мазаси ҳеч қайси юртникига ўхшамайди.  Бетакрор ва муқаддас юртимизнинг йигирма беш йиллик тўйини муносиб кутиб олишда дастурхонларимизни тўкин-сочин бўлишида деҳқон ва фермерларимизнинг ҳам  катта ҳиссаси   борлигини унутмайлик.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера