Ўзбекистонда ажрашишлар сони кўпайиб кетмоқда.

июл 22, 2016   - 0 +

"Аёвсиз" статистик маълумотлар охирги йилларда Ўзбекистонда никоҳлар сони камайиб, ажрашишлар сони кўпайганидан дарак бермоқда.   

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг охирги маълумотларига кўра, 2016 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ идоралари томонидан 92,4 мингта никоҳ ва 14,8 мингта ажрашиш қайд этилган. Ўзбекистон бўйича никоҳ тузиш коэффициенти 5,9 промиллени (яъни ҳар 1000 кишига 5,9 та никоҳ тўғри келган), ажрашишлар эса 0,9 промиллени ташкил қилган.  

Агар ўтган йиллар билан билан таққосланса, никоҳлар сони бирмунча камайган. 2014 йил январь-июнида 107,8 мингта янги оила тузилган, 14,4 мингтаси эса тарқаб кетган. 

2015 йилда ҳаммаси бўлиб 287 мингта никоҳ қайд этилган. 2014 йилда эса 295,6 мингта янги оила пайдо бўлган, 28,7 мингтаси тарқаб кетган. 2013 йилда 303 мингта янги оила пайдо бўлган, 24 мингтаси тарқаб кетган.

Ўзбекистон Аёллар қўмитаси раиси Эльмира Боситхонова интервьюларидан бирида Ўзбекистонда ажрашишлар сони ёшлар ҳали турмуш қуришга тайёр эмасликлари, ўз соғлиқларига беписанд қарашлари, ёш йигитлар оиласини бошқариш ва тебрата олишга қодирмасликлари, ўз фарзандларининг тарбияси учун жавобгарликни ҳис қилмасликлари, қизлар эса оила, оналик нима эканлигини билмасликлари сабабли кўпаётганини таъкидлаб ўтганди.   

Боситхонованинг фикрича, кўпроқ 20-25 ёшдаги ёшлар никоҳларини бекор қилмоқдалар. Бундай ёшдагиларнинг турмуши узоғи билан ярим йилга боради. Ажрашишлар муаммоси таҳлилининг кўрсатишича, 18 фоиз ҳолатда ажрашиш эр-хотиннинг бир-бирини тушунмаслиги, 22 фоиз ҳолатда эса кўнгилнинг йўқлиги, феьл-атворларнинг бир-бирига мос тушмаслиги сабабли юз бермоқда. Ажрашишларнинг бошқа сабаблари орасида шунингдек, фарзандларнинг йўқлиги, эр-хотиндан бирининг касаллиги (мисол учун, ичкиликбозликка ружу қўйгани) кабилар бор.

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера